RU

Последние новости

20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  0 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  2 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  1 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  10 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  10 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15

Месси хет-трикдан кейин: "Бу менинг терма жамоадаги сўнгги ўйинларим бўлиши мумкин..." Новости

Месси хет-трикдан кейин: "Бу менинг терма жамоадаги сўнгги ўйинларим бўлиши мумкин..."

Лионель Месси Боливияга қарши ўйинга мухлисларнинг муносабати ҳақида гапирди.

Бугун Аргентина терма жамоасининг 37 ёшли сардори ЖЧ-2026 саралаш баҳсида боливияликларга учта гол урди (6:0).

Буэнос-Айресдаги "Монументал" стадионида мухлислар унинг номини жар солиб айтишди ва уни олқишлашди.

"Бу ерда бўлиш ва мухлисларнинг ҳис-туйғуларини кўриш жуда ёқимли. Улар менинг номимни тилга олишгани менга қаттиқ таъсир қилди.

Мен ўз келажагим ҳақида ҳеч қандай сана ёки муддат белгиламайман. Шунчаки буларнинг барчасидан завқланиб, мухлисларнинг муҳаббатини ҳис қилмоқчиман. Ҳозир бу мени ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ таъсирлантиради, чунки бу менинг сўнгги ўйинларим бўлиши мумкин.

Бу менга ёқади. Қаерда бўлсам, ўша ерда бахтли эканимдан роҳатланмоқчиман. Терма жамоада мен ҳар доим ўзимни ёш йигитдек ҳис қиламан, чунки бу жамоада ўзимни жуда қулай сезаман. Ҳозирча ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ўзим хоҳлаган даражада ўйнай оламан, бундан завқланишда давом этаман," - деди Месси.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика