Месси қойилмақом кўрсаткич қайд этмоқда
10 фев 2020 07:15
Новости
Месси қойилмақом кўрсаткич қайд этмоқда
“Барселона” Ла Лиганинг 23-тури доирасида сафарда “Бетис”ни 3:2 ҳисобида енгди.
Учрашувда каталонияликларнинг учала голи ҳам Лео Мессининг узатмаларидан сўнг урилди. 22-турда Месси “Леванте”га (2:1) қарши баҳсда ҳам 2 та голли узатма берганди.
Шу тариқа “Барселона”нинг Ла Лигадаги сўнгги бешта голи ҳам Мессининг узатмаларидан сўнг рақиб дарвозасидан ўрин олди.
Лео жорий мавсум Ла Лиганинг 18 та ўйинида майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 11 та голли узатма берди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии