Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган
24 июл 2024 13:03
Новости
Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган
Лионель Месси Европанинг Топ-5 чемпионатларида охирги 2 мавсумда энг кўп кесма пас (рақиб ўйинчилари орасидан кесиб пас бериш) бериш борасида етакчи бўлиб турибди.
37 ёшли аргентиналик 2022-2023 йилги мавсум ПСЖ таркибида 37та мана шундай пас берган. У ўтган йилнинг августидан бери МЛС даги "Интер Майами" аъзоси ҳисобланади.
Бу борада иккинчи ўринни "Манчестер Юнайтед" етакчиси Бруну Фернандеш эгаллади. У МЮ таркибида АПЛда 2022-2023 ва 2023-2024 мавсумларда 35та кесма пас берган. Учинчи поғонада 32та пас билан "Арсенал" сардори Эдегор.
Шунингдек, топ-5га "Вильярреал"дан Алекс Баэна (25та кесма пас) ва "Манчестер Сити"дан Кевин де Брюйне (24та пас) кирган.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии