Месси келаси йилда "Барселона"дан кетади
03 июл 2020 10:48
Новости
Месси келаси йилда "Барселона"дан кетади
"Барселона" сардори Лионель Месси 2021 йилда клубдан кетишни режалаштиряпти.
33 ёшли ҳужумчи ва клуб ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар муваффақиятли ўтганига қарамай футболчида шундай вариант ҳам бор.
Каталония жамоасининг сўнгги пайтлардаги муваффақиятсизликлари аргентиналик футболчини клубини ўзгартириш ҳақида ўйлашга мажбур этди.
Месси "кўк-анорранглилар"нинг ечиниш хонасида ўзининг яқин инсонларига "Барса" учун юк бўлишни хоҳламаслигини айтди.
Месси клуб ичидаги муаммоли ишлардан, шунингдек унга алоқаси бўлмаган қарорларда ролга эга бўлишдан чарчаган.
Форвард шунингдек "Барселона"нинг узоқ вақтдан бери доимий тарзда ғалаба қозонишга имкон берадиган лойиҳа қура олмаганидан норози.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии