Месси келажаги бўйича қарорни 2023 йилда қабул қилади
13 сен 2022 18:10
Новости
Месси келажаги бўйича қарорни 2023 йилда қабул қилади
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, ПСЖ ҳужумчиси Лионеь Месси яқин ҳафталар ёки ойларда келажаги борасида қарор қабул қилмоқчи эмас.
Ҳозир Месси бор эътиборини ПСЖда ўйнашга, шунингдек, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришга қаратган.
ПСЖнинг шартномани узайтириш истаги ва "Барселона"нинг қизиқишига қарамай, Лео 2023 йилгача ҳеч қандай қарор қабул қилмайди.
Хабар қилинишича, парижликлар ҳужумчининг ўйин савияси пасаймаса, унга икки йил муддатлик янги шартнома таклиф қилишлари мумкин. Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига этади.
35 ёшли ҳужумчи жорий мавсум ПС сафида барча турнирларда 9 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 4 та тўп киритган ва 7 та голга ассистентлик қилган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии