Месси катта жанжалга сабаб бўлди. Нега?
05 фев 2024 09:09
Новости
Месси катта жанжалга сабаб бўлди. Нега?
Кеча “Интер Майами” ва Гонконг чемпионати юлдузлари термаси иштирокидаги ўйиндан сўнг ташкилотчилар ва ҳокимият вакиллари ўртасида катта жанжал содир бўлган.
South China Morning Post хабарига кўра, ташкилотчилар ҳукумат вакилларини Гонконгдаги учрашувда Мессини майдонга тушишига ишонтирган ва катта миқдорда молиявий ёрдам олишган. Гонконг ҳукумати мамлакатнинг халқаро обрўсини ошириш учун ушбу таклифни қабул қилишган.
Келишувга кўра, аргентиналик юлдуз учрашувда 45 дақиқа ҳаракат қилиши лозим бўлган. Бироқ кечаги учрашувда Месси тушмагани учун ҳукумат учрашув ташкилотчиларидан 2 миллион доллар товон пули талаб қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии