Месси жаримадан 65-голини урди. У Бекхэмга етиб олди
08 сен 2023 11:05
Новости
Месси жаримадан 65-голини урди. У Бекхэмга етиб олди
Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Эквадорга қарши ўйинда гол урди (1:0).
Футболчи тўпни жарима зарбасидан тўғри тўрга йўллади. Бу Мессининг стандартдан урган 65-голи. Бу кўрсаткич бўйича аргентиналик англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекхэм билан тенглашиб олди.
Португалия термаси етакчиси Криштиану Роналду ҳисобида 60 та гол мавжуд.
Мессидан олдинда эндиликда фақат Жуниньо (77 та гол), Пеле (70), Виктор Легроталье ва Роналдиньо (ҳар иккисида 66 тадан) бор.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии