Месси - бешинчи "Олтин бутса" ҳақида: "Ёшлигимда телевизорга чиқишни орзу қилардим"
18 дек 2018 20:17
Новости
Месси - бешинчи "Олтин бутса" ҳақида: "Ёшлигимда телевизорга чиқишни орзу қилардим"
"Барселона" ҳужумчиси Лео Месси қўлга киритилган бешинчи "Олтин бутса"си ҳақида гапирди.
"Фаолиятимни бошлаганимда бундай бўлишини кутмагандим. Шунчаки профессионал футболчи сифатида телевизорга чиқишни орзу қилардим.
"Олтин бутса" менинг ва жамоадошларимнинг меҳнати меваси. Мен дунёнинг энг яхши жамоасида ўйнайман. Бу эса ҳаётни анчагина енгиллаштиради.
Шукурки, жисмонан, руҳан, ҳар томонлама ўзимни яхши ҳис қиляпман. Йиллар ўтган сайин одам ўзи ҳақида қайғурар экан. Бутун фаолиятим давомида мен атрофимдаги барча инсонлар ҳақида ҳам ўйладим.
Олдинда ўйинлар кўп, таътил эса кам. Шундай руҳда давом этиши учун кўпроқ ишлашим керак", - деди Месси.
Комментарии