RU

Последние новости

00:34Рустам Ашурматов: "Финалда Португалия билан ўйнашни истардим"  5 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  25 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  153 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4

“Барселона” Месси билан спорт тарихидаги энг йирик битимни тузган. Футболчи ва клуб буни тарқатганларни судга бермоқчи Новости

“Барселона” Месси билан спорт тарихидаги энг йирик битимни тузган. Футболчи ва клуб буни тарқатганларни судга бермоқчи

El Mundo газетаси “Барселона” сардори Лионель Мессининг амалдаги шартномаси билан боғлиқ ҳужжатнинг нусхасини қўлга киритган.

Ундаги маълумотлар аргентиналикнинг шартномаси футбол тарихидаги энг йирик битим эканлигини тасдиқлайди. Келишув 2017 йил ноябрда амалга ошган ва шу йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Манбага кўра, Месси 4 йил учун 555.237.619 евро олиши керак. Шартнома тугашига беш ой қолганини ҳисобга олсак, у ҳозиргача 511.540.545 евро ишлаб олган.

Каталонияликлар Месси билан тузган 30 саҳифали шартномада ҳужумчига ҳар мавсум учун бонуслар билан бирга 138 млн евро тўлашни ваъда қилган. Шартномада 115.225.000 евролик қўшимча бонус ва содиқлик учун 77.929.955 евро миқдоридаги бонус маблағи ҳам мавжуд.

Мазкур маълумотларни тарқатиб юборгани учун Месси ва “Барселона” El Mundo нашрини судга беради. 

Marca ёзишича, Леонинг адвокатлари бунга сабабчи бўлган бир неча шахсларни ҳам судга бериши мумкин. Улар орасида “кўканорранглилар” собиқ раҳбари Хосеп Бартомеу ва Оскар Грау, клуб президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Карлес Тускетс ҳамда яна икки киши бор.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика