RU

Последние новости

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  1 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  2 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  2 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

"Менинг "Реал Мадрид"даги ҳикоям ёзиб бўлинган". Криштиану Роналду атрофидаги миш-мишларга нуқта қўйди Новости

"Менинг "Реал Мадрид"даги ҳикоям ёзиб бўлинган". Криштиану Роналду атрофидаги миш-мишларга нуқта қўйди

Криштиану Роналду бошқа клубга ўтиши борасидаги хабарлар ҳақида баёнот берди.

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзи атрофида бўлаётган миш-мишларга узил-кесил нуқта қўйди

"Мени яқиндан билганлар ўз ишимга қанчалик меҳр билан ёндашишимни яхши билишади. Камроқ гап ва кўпроқ меҳнат қилиш. Бу шиорга фаолиятим бошидан бери амал қилиб келаман. Аммо, охирги кунлардаги барча гапирилган ва ёзилган нарсаларга ўз муносабатимни билдиришим лозим. 

Матбуот орқали ёзилаётган миш-мишлар мендан кўра, ушбу мавзуга алоқадор бўлган клублар, уларнинг ўйинчилари ва ҳодимларига кўпроқ хурматсизлик саналади.

Менинг "Реал Мадрид"даги ҳикоям ёзиб бўлинган. "Реал" билан эришган ютуқларим сўзлар ва рақамлар билан, шахсий ва жамоавий совринлар билан, рекордлар ва катта ҳарфлар билан тарихга мухрланиб қолган.

 Буларнинг барчаси "Сантьяго Бернабеу"даги музейда ва ҳар бир мухлиснинг хотирасида абадий сақланади.

Аминманки, ҳақиқий "Реал" мухлислари мени ўз юракларида сақлашади. Мен эса уларни ўзимнинг қалбимда сақлайман. 

Испанияда юз берган ушбу ҳолатга келсак. Матбуотда мени бир нечта клублар ва турли лигалар билан боғлашга ҳаракат қилишди. Ҳеч ким ҳақиқатни аниқлашга урингани ҳам йўқ. 

Атрофимдаги инсонлар мен билан ўйнашишларига ортиқ жим қараб туролмайман. Мен ўз фаолиятимга эътибор қаратишда ва қаттиқроқ меҳнат қилишда давом этаман. Дуч келишим лозим бўлган барча синовларга тайёрман. Қолган нарсалар? Қолган нарсалар - шунчаки қуруқ гап-сўз", -деб ёзади Криштиану Роналду.

Эслатиб ўтамиз, шу  кунларда Криштиану Роналду атрофида жуда кўп хабарлар тарқалганди. Кимлардир уни "Реал"га қайтиши ҳақида ёзса, баъзилар унинг агентлари "Манчестери Сити" билан алоқага чиққани ҳақида маълум қилишганди.



Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика