Менди Альфонсо Дэвисдан қўрқмайди
28 янв 2024 11:30
Новости
Менди Альфонсо Дэвисдан қўрқмайди
"Реал Мадрид" чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди канадалик футболчи Альфонсо Дэвисдан қўрқмаслигини маълум қилди.
Хабарингиз бор, охирги пайтларда Альфонсо Дэвис "Бавария"ни тарк этиб, "Реал" сафига бориб қўшилиши ҳақида хабарлар кескин кўпайди. Баъзи маълумотларга кўра, "Бавария" ҳам бу ҳолатга тан берган ва ўз навбатида, "Реал"дан ўч олиш йўлини ҳам ўйлаб қўйган.
ОАВ Альфонсо Дэвиснинг "Мадрид"га кўчиб ўтишига "қаймоқранглилар" чап қанот вакили Ферлан Мендининг муносабати билан қизиқишди. Франциялик ҳимоячи Дэвисдан қўрқмаслиги ва асосий таркиб учун курашишга тайёрлигини, ҳеч қаерга кетиш нияти йўқлигини маълум қилди.
Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии