RU

Последние новости

00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  3 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  8 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  14

Мен Купер эмасман Новости

Мен Купер эмасман

Кеча Япония - Ўзбекистон учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Эктор Купер бир гапни кўп такрорлади.

Яъни, терма жамоамиз бош мураббийи Осиё Кубогининг 1/8 финалида рақиб танламаймиз ва кимга қарши ўйнашнинг фарқи йўқ деди. Албатта, бу бош мураббийнинг фикри ва уни ҳурмат қиламиз. Лекин шу ўринда ўз фикримни айтадиган бўлсам, тўғриси 1/8 финалда мен рақиб танлаяпман ва бу жамоа Австралия бўлмаслигини хоҳлайман. 

Эҳтимол Австралия зўрға гуруҳдан чиққандек кўриниши мумкин, бироқ амалда улар анча кучли. Қолаверса, Австралия биз билан ўйинларда доим омадли бўлган. Бу жамоага гол урганимизни эслай олмадим. Шу боис гуруҳни пешқадам сифатида тугатиб Қатар ёки Саудия Арабистони билан ўйнаганимиз маъқул. 

Тўғри, Австралияга қарши ўйнашни хоҳлаётганлар ҳам кам эмас. Бу ўринда кўпчилик 2011 йил рўй берган ўша 0:6 ҳисобидаги мағлубият аламини олиш ҳақида гапиряпти. Мағлубият аламини олишимиз мумкин, лекин бунга ҳали озгина бор деб ўйлаймиз. Ҳар ҳолда улар билан сал кейинроқ, кейинги босқичларда тўқнаш келганимиз маъқул. 

Ҳозирча эса биз учун энг қулай рақиб араблардан бири бўлса керак: майли Қатар ёки Саудия Арабистонидан бири бўла қолсин. Чунки биз арабларга қарши тўп тепганда кўпроқ ишончга эга бўламиз ва омадлимиз. Фақат бунинг учун Япония билан кечадиган беллашувда ютқазмаслигимиз керак бўлади. Шундагина гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қоламиз.

Агар бугунги баҳсни ижобий якунласак, ундан сўнг кейинги босқичдаги рақибимизни кутамиз. Чунки Қатар - Саудия Арабистони баҳси бизнинг ўйин тугашига оз қолганида бошланади. Уёғи эса ўзингизга боғлиқ: хоҳланг у жамоага мухлислик қилинг, хоҳланг бунисига. 

Ҳар ҳолда бу борада мен Купер эмасман ва айнан 1/8 финал учун рақиб танлайман. Ва истардимки, кейинги босқичда Австралия бизга  тушмасин.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика