RU

Последние новости

03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  2 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  27 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  9 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  10 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  12 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  7

"Мен ҳар уч кунда имтиҳон топшираман" — Анчелотти Новости

"Мен ҳар уч кунда имтиҳон топшираман" — Анчелотти

Италиялик мураббий докторлик диссертациясини ёқлади.

Карло Анчелоттининг узоқ йиллик ютуқлари Парма университети томонидан эътироф этилди. Италиялик спорт ривожига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

Университет Анчелоттига фахрий доктор унвонини берди. Мураббий жисмоний фаолиятни мослаштириш фан ва техникаси соҳасида ўзини намоён қилди.

Тиббиёт ва жарроҳлик факультети раҳбарияти Анчелотти номзодини кўрсатиш учун ариза топширди. Таклиф Академик сенат томонидан қабул қилинди ва кейин Олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини томонидан маъқулланди.

Тақдирлаш маросимида Анчелотти "Футбол – ҳаёт мактаби" мавзусида докторлик маърузасини қилди. Мураббий нутқи давомида юзида табассум билан уни "доктор" деб аташларини яхши кўришини таъкидлади.

"Мен докторлик даражасини олдим ва баъзилар бир нечта имтиҳонлардан ўтганимни айтишади. Дарҳақиқат, мен кўп имтиҳонлардан ўтганман ва ҳамон ҳар уч кунда имтиҳон топшираман. Мени доктор дейишса, ёқади. Футболчиларимга мени шундай чақиришларини айтаман", – деди Анчелотти.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика