RU

Последние новости

19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  0 19:30Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:1 (матнли трансляция)  28 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  9 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  19 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

Мело: "Бразилия термасида Мессининг оёғига навбат билан тепишни келишиб олгандик. У Роналдудан кучли" Новости

Мело: "Бразилия термасида Мессининг оёғига навбат билан тепишни келишиб олгандик. У Роналдудан кучли"

"Ювентус" ва "Интер" собиқ ярим ҳимоячиси Фелипе Мело Бразилия терма жамоасида Мессига қарши ишлаб чиқилган тактика ҳақида гапирди.

"Месси - ноёб ўйинчи. Бразилия терма жамоасида унга қарши ўйнаганимизда унинг оёқларига навбат билан тепиш ҳақида келишиб олдик. Бу қийин иш эмасди, буларсиз ахир уни тўхтатиб бўлмасди. Бизда унинг оёғини синдириш мақсади йўқ эди, шунчаки тактик фоллар ишлатардик ва унга ҳалақит беришга уринардик.

Мен Пеле ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, сабаби унинг ўйинларини кўрмаганман. 1990 йилда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Аргентина Канижининг голи эвазига Бразилияни мағлубиятга учратганини эслайман. Бразилияликлар Зикони ҳали ҳам энг зўри деб ҳисоблашади, аммо мен уни илк бор "Маракана"даги хайрлашув ўйинида кўрганман. Шу сабабли мен Пеле, Марадона ва Зикодек ажойиб ўйинчилар ҳақида ҳеч нарса дея олмайман.

Мен Мессининг ўйинини кўрганман ва бу ақлбовар қилмас. У сўзсиз Криштиану Роналдудан кучли, чунки Криштину 5та гол уриши мумкин, Месси эса шу 5тани уриши билан бир қаторда, шерикларига ҳам голли вазиятлар яратади. Шундай экан, Месси ундан кўра мукаммалдир", - дейди Мело.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика