RU

Последние новости

21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  5 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  4 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  92 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  58 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Мельничук кетма-кет иккинчи йил "Динамо"нинг энг яхши футболчиси Новости

Мельничук кетма-кет иккинчи йил "Динамо"нинг энг яхши футболчиси

«Динамо» клуби расмий сайтида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра Андрей Мельничук кетма-кет иккинчи маротаба «мавсумнинг энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилди.
Жорий мавсумда 23 учрашувда майдонга тушган ва 2054 дақиқа давомида дарвоза қўриқлаган посбонга умумий 219 овоздан 123 нафар иштирокчи айнан Мельничукни танлаган. Бу 56.2% фоиз деганидир.

Сўровнома якунига биноан, «Динамо» тўпурари Санъат Шихов иккинчи ўринда қайд этилди. Олий Лига баҳсларида 24 учрашувда 2084 дақиқа давомида тўп суриб, 7 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган ҳужумкор яримҳимоячига 55 та (25.1%) овоз берилган.

Учинчи ўринда эса «Динамо»га сафарда «Бунёдкор» устидан ғалаба келтирган гол муаллифи Азамат Бобожонов кўрсатилган. У бу борада 12 (5.5%) овоз тўплаган ҳолда ҳужумчи Зайниддин Тожиев ва ҳимоячи Аваз Агалиевларни ортда қолдирган.

Қайд этиш жоиз, энг яхши футболчи деб топилган Андрей Мельничук «Динамо» клуби мухлислари томонидан иккинчи марта эсдалик совға билан тақдирланди.

2007 йилдан буён аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилган футболчилар:

2007 йил – Фарҳод Тожиев

2008 йил – Илёс Қурбонов

2009 йил – Баҳодир Насимов

2010 йил – Илҳом Юнусов

2011 йил – Дэвид Ония

2012 йил – Иван Нагаев

2013 йил – Андрей Мельничук

2014 йил – Андрей Мельничук.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика