RU

Последние новости

13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0

Меҳнат барибир ўз мевасини беради Новости

Меҳнат барибир ўз мевасини беради

"Насаф"нинг Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиққани ўзбек футболи учун катта воқеа бўлди.

Буни албатта, ўзига хос сенсация деса бўлади. "Насаф"нинг ютуғи кутилмаганда ёки омад келганда бўлиб қолгани йўқ, бу айтайлик 10 йиллардан бери қилинаётган меҳнат самараси. 

"Насаф"нинг ўтган йил ОФК Кубоги финалига бориши, бу йил ОЧЛда ўйнаб, гуруҳдан чиқиши клуб жуда тўғри йўлдан кетаётганини англатади. "Насаф" эҳтимол ўз вақтида пул томонлама Ўзбекистоннинг энг яхши клубларидан бири бўлган бўлиши мумкин, лекин ҳеч қачон Ўзбекистоннинг энг бой жамоаси бўлмаган. 

Клубнинг энг катта ютуғи бу - аниқ бир режа ёки дастур асосида иш олиб бориши, раҳбарият томонидан Рўзиқул Бердиевга ҳар йил ишонч билдирилиши ва албатта, мураббий ишига ҳеч кимнинг аралашмаётгани. "Насаф" пул ортидан қувмайди, "Насаф" яхши ўйин ортидан қувади. Ҳеч шубҳасиз энг чиройли ўйин услубига эга жамоа бу - "Насаф". Юртимизда ҳеч бир жамоа "Насаф"дек чиройли ўйин кўрсатмайди. 

"Насаф" Осиё чемпионлар лигасида ўзидан 5-10 баробар пули кўп "Ал Садд"ни мағлуб этди. Балки улардаги биргина Касорла "Насаф"нинг ҳамма футболчиларидан кўп маош олиши мумкин. Тўғри, футболда пул муҳим, айниқса катта вазифаларни ҳал қилиш учун. Лекин ОЧЛда чиройли ўйнаб ҳам гуруҳдан чиқса бўлишини "Насаф" исботлаб берди.

"Насаф"да футболчилар яхши шуғулланиши, майдонга чиқиб яхши футбол намойиш этиши учун ҳамма шароит бор. "Насаф" том маънода ҳақиқий профессионал клуб. Шунинг учун ҳам Рўзиқул Бердиев маза қилиб ишлайди. "Насаф"даги шароит Ўзбекистоннинг ҳеч бир клубида йўқ. Биз жаҳон чемпионатига чиқишини 30 йилдан бери орзу қиладиган Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам йўқ.

Футболимиз янги даражага чиқиши учун биринчи навбатда шароит керак бўлади. Футболчиларга бир қоп пул бериб эмас, аввало уларга яхши шароит қилибгина мақсад сари дадил ҳаракат қилиш мумкин. Шароит бўлса, натижа ҳам бўлади, натижанинг ортидан эса пул келади.

"Насаф" 10 йилдан бери ривожланиш йўлида қаттиқ меҳнат қиляпти. Жамоанинг бу кунгача гуруҳдан чиқа олмагани ҳали тайёр эмаслигидан далолат эди. Лекин энди кўряпмизки, "Насаф" пишиб етилибди. Рўзиқул Бердиев ўзи хоҳлаган ва орзу қилган жамоани туза олибди. Энди бу мураббийнинг биргина армони қоляпти: Ўзбекистон чемпиони бўлиш.

"Насаф"да чемпион бўлиш учун ҳамма имконият етарли. Фақат, буёғи "Биз чемпион бўла оламиз!" деб футболчиларнинг ўзларини ишонтира олиши қоляпти. Зеро, ғолиблик руҳи сингдирилган жамоа келаси йил ОЧЛ чорак финал, ярим финалларида ҳам ўзини кўрсата олади.

Барса Блогер.

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика