RU

Последние новости

11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  5 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  1 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  18 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2

Меҳмонхонадан аренагача бўлган хаёллар, Баҳодир Аҳмедовнинг кийиниш хонасидаги гаплари ва навбатдаги рақиб ким бўлиши ҳақида — Акбар Усмонов билан интервью Новости

Меҳмонхонадан аренагача бўлган хаёллар, Баҳодир Аҳмедовнинг кийиниш хонасидаги гаплари ва навбатдаги рақиб ким бўлиши ҳақида — Акбар Усмонов билан интервью

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Миср (2:1) учрашувидан сўнг футзалчимиз Акбар Усмонов фикрларини билдирди.

- Акбар ака, дастлаб Миср билан ўйин ҳиссиётлари, кечинмалари ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- Кечаги учрашув барчамиз учун хурсандчилик билан якунланди. Ушбу натижа юртимиз тарих зарварақларидан ўрин олади. Бунинг учун авваламбор Яратганга, оила аъзоларимиз, мураббийларимиз ва мухлисларга чуқур миннатдорчилик билдираман.

- Биринчи турдаги аламли мағлубиятдан сўнг бизни кучли рақиб Россия кутиб турганди. Ушбу учрашувга Баҳодир Аҳмедов қай даражада тайёрлай олди? Дарвозабонимиз шу куни жуда яхши турди...

- Биринчи ўйин ҳаммамиз учун қийин ва аламли тарзда ўтди. Бунинг сабаблари кўпчиликка маълум. Таркибимизни аксарият қисмини ёшлар ташкил қилади. Бундай учрашувларда тажриба катта саҳнага чиқади. Россияга қарши учрашув ажойиб ўтди. Ўйлайманки, таркибида топ-даражадаги ўйинчилари бор жамоага қарши муносиб кураша олдик. Дарвозабонларга тўхталадиган бўлсак,  Рустам Умаровни ҳаммамиз яхши биламиз. Бу инсоннинг терма жамоамизга кетказган меҳнатлари беқиёс. Шунчаки Гватемала билан баҳс Умаровнинг куни эмасди. Равшан Элибоев ўзига билдирилган ишончни ортиғи билан оқлади. Ғалабаларимизда Равшан акамни ҳиссаси катта. 

- Миср билан ўйин куни меҳмонхонадан аренага келгунингизга қадар қандай ҳиссиётлар ўтди? Баҳодир Аҳмедов учрашув олдидан кийиниш хонасида нималар деганини айта оласизми? Менимча, бу кўпчиликка қизиқ...

- Автобусга ўтирар эканман, Яратгандан тинмай сўрадим. Эй Аллоҳ, ўзинг буюксан, ота-онамни, яқинларимиз, халқимизни ўйин натижаси билан қувонтир, нима бўлишидан қатъий назар гуруҳдан чиқишни насиб қилгин, деган хаёл билан аренага етиб бордим. Қолган ҳиссиётларни сўз билан таърифлаш қийин. Баҳодир ака бизга ишонишларини, халқимиз ва яқинларимиз учун байрам қилиб беришимизни сўрадилар. 

- Тарихий натижа қайд этишни уддаладингиз. Бунинг учун катта раҳмат айтиб қоламиз. Кейинги рақиб Аргентина ёки Эрон. Улардан қайси бири билан рўбарў келишимизни истайсиз?

- Энди бизга фарқи йўқ. Буёғига ҳар бир ўйин финалга тенг бўлади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика