Мэддисон Англиянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади
11 ноя 2023 10:36
Новости
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон тўпиғидан олган жароҳати туфайли Англия терма жамоасининг бўлажак учрашувларини ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Биз Жеймс Мэддисон тўпиғидан олган жароҳати туфайли Англия терма жамоаси қайдномасидан чиқарилганини тасдиқлашимиз мумкин.
Ярим ҳимоячи 2024 йилги Европа чемпионати саралаши доирасидаги Мальта ва Шимолий Македонияга қарши ўйинда иштирок этмайди ҳамда жамоанинг базасида клуб тиббиёт ходимлари билан реабилитациядан ўтади", – дейилади “Тоттенхэм” расмий сайтида.
Мэддисон сўнгги трансфер ойнасида 46,3 миллион евро эвазига "Лестер"дан "Тоттенхэм"га ўтганди.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 12 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии