Мбаппенинг оёғи жиддий шикастланган. Унинг "Аталанта"га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида
25 июл 2020 16:23
Новости
Мбаппенинг оёғи жиддий шикастланган. Унинг "Аталанта"га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида
Кеча ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция Кубоги доирасидаги "Сент-Этьен" (1:0)га қарши ўйинда жароҳат олди.
21 ёшли форварднинг оёғи билаги жиддий тарзда қайрилиб кетган, аммо синиш йўқ.
Килиан 12 август бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси 1/4 финал доирасидаги "Аталанта"га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида.
Эслатиб ўтамиз, кеча ўйиннинг 29-дақиқасида "Сент-Этьен" ҳимоячиси Лоик Перрен Мбаппега қарши қўпол ўйнади ва қизил карточка олди. Француз ўйинни давом эттира олмади ва алмаштирилди.
Похожие новости
00:13
А Серия. Иккинчи ва тўртинчи ўринлардаги жамоаларнинг ўзаро ўйини учун таркиблар эълон қилинди 0
Комментарии