Мбаппе, Винисиус, Родриго ва Вальверде "Реал"нинг камбэкига ишонишади
09 апр 2025 12:12
Новости
Мбаппе, Винисиус, Родриго ва Вальверде "Реал"нинг камбэкига ишонишади
Мбаппе, Винисиус ва "Реал"нинг бошқа ўйинчилари "Арсенал"дан 0:3 ҳисобида ютқазганидан сўнг ҳам камбэкка ишонади.
Мадрид жамоаси Лондонда Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг биринчи ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Жавоб ўйини 16 апрель куни Испанияда бўлиб ўтади.
"Қаймоқрангли"ларнинг икки ўйин якунига кўра ярим финалга чиқиш имконияти ҳақида биринчи бўлиб Килиан Мбаппедан сўрашди.
– Килиан, "Реал" камбэк қила оладими?
– Ҳа, албатта, – деб жавоб берди француз ҳужумчиси жамоа автобусига қараб юрар экан.
Кейин худди шундай савол Винисиус Жуниор, Родриго ва Федерико Вальвердега берилди.
Винисиус: "Ҳа, қила оламиз", деб жавоб берди. Родриго ва Вальверде бош ирғаб: "Ҳа", дейишди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии