Мбаппе ва Бен-Йеддер Франция чемпионатида 18тадан гол уришганди, аммо тўпурар деб Килиан тан олинди
08 мая 2020 10:22
Новости
Мбаппе ва Бен-Йеддер Франция чемпионатида 18тадан гол уришганди, аммо тўпурар деб Килиан тан олинди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе муддатидан олдин якунланган Лига 1нинг "Олтин бутса"сини қўлга киритади.
21 ёшли француз Франция чемпионатининг энг яхши тўпурари деб топилди.
Мбаппенинг ҳисобида 18та гол бор эди. "Монако" ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер ҳам шунча тўп киритган, аммо у голларининг учтасини пенальтидан урган. Мбаппе эса ҳамма голини ўйиндан киритган. Рўйхатда учинчи ўрин 16та гол билан "Лион" форварди Мусса Дембелега насиб этди.
Мбаппе кетма-кет иккинчи мавсум Лига 1 тўпурари бўлди. 2018-2019 йилги мавсумда у 29 ўйинда 33та гол урганди. Ўшанда иккинчи бўлган Николя Пепе ундан 11та камроқ тўп киритганди.
Эслатиб ўтамиз, Лига 1 коронавирус сабаб муддатидан олдин якунланди ва ПСЖ чемпион деб топилди.
Комментарии