Мбаппе, Ройс, Кроос, Модрич. Ким билан ҳозирданоқ ёзда шартнома имзолаш учун музокаралар ўтказиш мумкин? (мутолаа учун)
03 янв 18:09
Новости
Мбаппе, Ройс, Кроос, Модрич. Ким билан ҳозирданоқ ёзда шартнома имзолаш учун музокаралар ўтказиш мумкин? (мутолаа учун)
Бугун сизлар билан улардан энг машҳурлари билан гаплашамиз.
Килиан Мбаппе, ПСЖ
Ҳужумчи 2023/24 йилги мавсум 21+2 қайд этди.
У шартномаси ярим йил қолганда Париж клубида қолиш ёки қолмаслигини билмайди. Агар у шартномани узайтиришга қарор қилса, бу узоқ муддатли бўлади. Акс ҳолда ўйинчига "Бавария" ва "Реал" кўз тикиб турибди.
"Реал"нинг 2024 йилнинг қишида французга сўнгги бор мурожаат қилиши маълум – мадридликлар январь ойи сўнггига қадар кутишга тайёрлар, шундан сўнг бошқа мақсадларга ўтишади.
Адриен Рабьо, "Ювентус"
Рабьо – "Ювентус"нинг асосий ўйинчиси, у атиги иккита ўйинни (сариқ карточкалар йиғилиб қолгани сабаб "Кальяри" билан ўйинни, жароҳат сабаб "Женоа" билан ўйинни) ўтказиб юборди. Адриеннинг Туринда бўлиши еврокубокларга боғлиқ – агар "Ювентус" у ерга йўлланма олса, қолиш имконияти ошади.
"Ювентус" ўйинчи билан шартномани узайтиришни муҳокама қилмоқчи, аммо келишвуга эришилмаса, Football Italia'нинг маълумотига кўра, "Барселона" ўйинчини жароҳатланган Гавининг ўрнига олиши мумкин.
Томаш Соучек, "Вест Хэм"
"Вест Хэм" таянч ўйинчиси бешинчи мавсумдирки лондонликлар сафида ўйнамоқда ва мунтазам равишда ўйинларни тўлиқ ўтказади. Клуб Соучекни сақлаб қолмоқчи ва битимни яна бир йилга автоматик узайтириш бандини фаоллаштиришни режалаштирмоқчи.
Бунга чехнинг ЧЛда ўйнаш хоҳиши ҳалал бериши мумкин. Ўйинчини "Интер" кузатмоқда, музокаралар қишдаёқ бошланиши мумкин.
Петр Зелиньски, "Наполи"
Польшалик ярим ҳимоячи Неаполда қолишни режалаштирмаяпти ва "Интер" билан дастлабки келишувга эришди. Миланликлардан ташқари ўйинчига "Ювентус" алоқага чиққан, аммо келишувга эришилмаган.
Зелиньскининг ёзда кетиш эҳтимоли кўпроқ – ундан олдинроқ кетишни режалаштирмаяпти. Агар "Наполи" қандайдир пул ишлаб олиш учун сотишга қарор қилмаса...
Марко Ройс, "Боруссия" (Дортмунд)
"Дортмунд" афсонасининг келажаги Эдин Терзичга боғлиқ. Ройс очиқчасига мураббийга қарши чиқмоқда, у шу сабаб "Майнц"га қарши ўйнамади, раҳбарият эса Терзич томонда. Агар Эдин қолса, сардор ўйинчи шартномасининг сўнггига қадар захирада ўтиши ва ёзда фаолиятини якунлаши мумкин.
Марио Эрмосо, "Атлетико"
Марио – "Атлетико"нинг асосий ҳимоячиси, Испаниядаги энг зўрларидан. Унинг шартномани узайтиришига шубҳа йўқ, бундан ташқари буни Диего Симеоне талаб қилмоқда. Эрмосога шунингдек Алекс Сандрога ўринбосар излаётган "Ювентус" қизиқмоқда.
Коке, "Атлетико"
Коке фаолиятини "Атлетико"да якунлашни орзу қилади, аммо клуб унинг маошини икки бараварга камайтирмоқчи. Marca маълумотига кўра, испан январда бошқа клублар билан музокаралар ўтказмайди, аммо ўзига бўлаётган муносабатдан хафа.
Гидо Родригес
Гидо – кучли таянч хавбеки, бозордаги асосий фигуралардан. As ёзишича, Родригесни "Барселона" ва "Атлетико" диққат билан кузатмоқда, "Ман Юнайтед" томонидан ҳам қизиқиш бор. Аргентиналик "Бетис"га топ-клубга кетмоқчи эканлигини хабар қилди, у ҳатто қишда ҳам бунга қарши эмас.
Виктор Линделёф, Аарон Ван-Биссака, Антони Марсьяль – МЮ
Линделёф – МЮнинг асосий ҳимоячиси, айниқса рақобатдошлари жароҳатлари ва Рафаэль Вараннинг ёмон формада бўлган пайти. Швед қолишни хоҳламоқда, клуб битимни узайтириш бандини фаоллаштиришни режалаштирмоқда, аммо Викторни бир ойга сафдан чиқишга мажбур қилган жароҳат режаларни ўзгартириши мумкин.
Ван-Биссака мартда ажойиб формада эди ва МЮ асосий таркибида ўйнади, аммо ҳозир яна кам ўйнамоқда ва бунинг сабаби жароҳатлар. Аарон Эрик тен Хагга ёқади, унда битимни узайтириш банди бор.
Марсьяль – "Юнайтед" шартномани узайтиришни режалаштирмаётган ягона ўйинчи, француз аниқ кетади. Антони клубда деярли 10 йил ўйнади ва барибир порламади, ҳозир ҳаттоки саудияликларга ҳам керак эмас ("Ал Наср"га таклиф қилишди, клуб французнинг жароҳатларга мойиллиги сабаб рад жавобини берди).
Мехди Тареми, "Порту"
Ёзда "Интер" ва "Милан" 31 шли Таремини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи эди, аммо "Порту" 20 млн евродан ортиқ сўради. Итальянлар рад этишди, эндиликда эронлик билан эркин агент мақомида шартнома имзолашмоқчи. Форварднинг ўзи ҳам кетмоқчи.
Анхель Ди Мария, "Бенфика"
Аргентиналик шартномасини узайтирмоқчи эмас. Анхель жорий мавсумни "Бенфика"да тугатиб қўяди, кейинчалик фаолиятидаги илк клуби бўлмиш Аргентинанинг "Росарио Сентраль"ига қайтади.
Алекс Мерет, "Наполи"
Ёшлигида Жанлуижи Доннарумма билан таққосланган "Наполи"нинг асосий посбони. Мерет Италияда юқори баҳоланади, рақобатда Пьерлуижи Голлинини осонгина енгди.
Жоржиньо, "Арсенал"
"Арсенал"нинг муҳим қисмига айланди, аммо итальян аллақачон 32 ёшда. La Gazzetta dello Sport'нинг хабар беришича, Жоржиньо Италияга қайтишга қарши эмас, унга "Ювентус" қизиқмоқда, аммо туринликлар кўпроқ Петр Зелиньскини афзал кўришмоқда.
Тони Кроос, "Реал"
Тони 33 ёшда, у ёзда фаолиятини якунлашни ўйлаб кўрди, аммо яна бир йил қолди. Немис "Мадрид" даражасига тўғри келишига ишончи комил эмас, шунингдек ёшларга ҳалақит бермоқчи эмас. Қарор ҳозирча йўқ, аммо Кроос хоҳласа қолади, "Реал" дарҳол янги шартнома таклиф қилади.
Лука Модрич, "Реал"
Модрич ҳам Кроос каби фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда. Аммо, Загребнинг "Динамо" клубида (38 ёшида!) яна ўйнаши мумкин, бундай вариант ҳам кўрилмоқда. Хорват ҳозирча "Мадрид"да экан келажаги ҳақида фақатгина Евродан кейин ўйлаб кўради.
Тиаго Алькантара, "Ливерпуль"
Тиаго жорий мавсум ҳали "Ливерпуль"да ўйнамади, аммо "Барса" унга жароҳат олган Гавига ўринбосар сифатида қарамоқда. Алькантара қайтишга қарши эмас, аммо уни сонидаги доимий муаммолар қийнамоқда. Балки 32 ёшли испан фаолиятини якунлар.
Жоэль Матип, "Ливерпуль"
"Ливерпуль" Матип билан шартномани узайтиришни режалаштирмаганди, у эндиликда жароҳат олди ва мавсум сўнггига қадар футболсиз қолди. Жоэль аниқ кетади, уни Артюр Театга эҳтимолий ўринбосар излаётган "Ренн" кузатмоқда.
Sports.ru'дан Алишер Остонов таржимаси
Комментарии