RU

Последние новости

23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  18 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  17 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  9 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  31 22:46А Серия. "Наполи" меҳмонда ғалабага эришди, "Интер" "Верона" билан куч синашади  1 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  46 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  95 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  185 21:22Улуғбек Бакаев: "Раҳбариятнинг қарори мен ва раҳбарият ўртасидаги шахсий масала"  7

Мбаппе "Реал"да ПСЖдаги бир жамоадоши билан бирга ўйнамоқчи Новости

Мбаппе "Реал"да ПСЖдаги бир жамоадоши билан бирга ўйнамоқчи

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳали ҳам "Реал"га ўтиш ниятида.

Футболчи ҳозирда ПСЖ шарафини бирга ҳимоя қилаётган Ашраф Хакими билан бирга "қаймоқранглилар" сафида тўп тепмоқчи. Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Келишувни 2025 йилгача узайтириш мумкин бўлган банд бор, лекин футболчи жамоани тарк этмоқчи. Ўз навбатида ПСЖ кейинги йил ёзда футболчини текинга қўлдан чиқармаслик учун шу ёзда сотиб юборишга ҳаракат қилади.


Мбаппе ва Хакими ПСЖда таътилсиз ўйнашди, сўнгра бошқа қитъага учиб кетишди


Қатардан қайтган ғамгин Мбаппенинг суратлари ЖЧдан сўнг бир неча кун ичида пайдо бўлди. L’Equipe Килиан финалдан сўнг ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтьега машғулотларни имкони борича тезроқ бошлаш ва бунга жисмонан ва руҳий жиҳатдан тайёрлигини айтганини ёзди.

Мбаппе ЖЧдан сўнг биринчи ўйинда "Страсбург" дарвозасига пенальтидан ғалабани голини урди ва уч кундан сўнг ПСЖ билан "Ланс"га 1:3 ҳисобида ютқазди. Ашраф Хакими ҳам икки ўйинни (биринчисини тўлиқ эмас) ўтказди. Жамоа кейинги ўйинда Кубок доирасида уларсиз "Шатору"ни 3:1 ҳисобида таслим этди.



Гальтье "Мбаппе ва Хакимида дам олиш учун бир неча кун бўлади. Уларнинг "Страсбур" ва "Ланс"га қарши ўйнаши, шундан сўнг тикланиш учун вақт олишлари режалаштирилган" деб огоҳлантирганди.


Таътилда баскетбол ўйинига тушишди, Нью-Йоркда ниқобларда айланишди ва Марокашда тушлик қилишди



Мбаппе ва Хакими АҚШга учиб кетишди. Улар у ерда НБА доирасида "Бруклин" ва "Сан-Антонио" ўртасидаги ўйинга ташриф буюришди. Ўйин интригага бой бўлмади – "Бруклин" рақибини "+36" билан яксон қилди, аммо Кевин Дюрэнт футболчилар билан гаплашди ва уларга клуб майкаларини совға қилди. Кайри Ирвинг билан ҳам суратга тушилди. Улар ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонасида учрашишди.




Мбаппе ва Хакими шунингдек Нью-Жерсидаги American Dream Hall савдо марказига ташриф буюришди, улар унда американча тепаликларда учишди, квест-хонага киришди ва кафеда овқатланишди, Мбаппе эса тўлиқ хурсандчилик билан нинзя-тошбақаси билан суратга тушди.



Машҳур бўлиб кетган воқеа: Мбаппе ва Хакими Таймс-скверда қўлларига тушган нарса билан ўраниб олишган, аммо уларни барибир таниб қолишди.




Кутилмаган давом: Мбаппе ижтимоий тармоқларда суратлар билан бўлишди ва улардан бирида H&М бренди фонидаги расм ҳам бор эди. Яширин реклама. Ёки ундай эмасми?



Хакими шундан сўнг Мбаппени ватанига олиб келди. Уларни Марокашда кўришди. Ижтимоий тармоқларда уларнинг шаҳардаги таниқли ресторанлардан бирида кечки овқатни тановул қилишаётган видео тарқалди.

Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги Canal Football Club'га берган интервьюсида икки ўйинчининг дўстлигига ҳам тўхталди: "Улар дўстлардан ҳам яқинроқ, улар ака-укалар". Ва мураббий "ЖЧ-2022 ярим финали олдидан Хакимига дўстига қарши ўйнашга тўғри келишини айтдим. У эса ўйинда дўстлар бўлмаслигини айтиб жавоб қилди" деб эслади.


Балки ПСЖ мураббийини Мбаппе ва Хакимининг анчадан бери жамоага қайтмаётганлари ғазаблантираётгандир



Оммавий можаро йўқ, аммо Гальтье оптимал таркибга эҳтиёж сезаётганига шама қилди. Кубок доирасидаги "Шатору"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг буни айтди: "Айрим ўйинчиларнинг Лига 1 доирасидаги "Анже"га қарши баҳс олдидан қайтишларига муҳтожмиз. ПСЖга асосий таркиб ўйинчилари керак. Жаҳон чемпионати ортда қолганини биламан, аммо ҳамма эътиборини клублар миқёсидаги футболга қайта қаратиши керак".

Гальтье Кубок доирасида Месси (ЖЧдан сўнг ҳали қайтмаганди), Неймар (тикланишда), Мбаппе (таътил), Хакими (таътил), Верратти (таътил) ва Мендеш (жароҳат)сиз ўйнашга мажбур бўлди. "Анже"га қарши ўйин олдидан жароҳатланмаган ўйинчилардан барчаси тайёр, фақатгина Мбаппе ва Хакимидан ташқари.

Ашраф дисквалификация қилинган, Мбаппе эса у билан машғулотларга эртага, аниқроғи 12 январь куни қайтади. "Анже" билан ўйин бугун бўлиб ўтади. Шундай экан, тўлиқ оптимал таркиб йиғишнинг уддасидан чиқилмади.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика