Мбаппе – Пеле, Зиданнинг рекордини янгилади. У ЖЧ тўпурарлари жадвалида ва бир мундиалдаги голлар сони бўйича топ-6'га кирди (+рўйхат)
19 дек 2022 09:50
Новости
Мбаппе – Пеле, Зиданнинг рекордини янгилади. У ЖЧ тўпурарлари жадвалида ва бир мундиалдаги голлар сони бўйича топ-6'га кирди (+рўйхат)
Учрашув қаҳрамонларидан бирига айланган Килиан Мбаппе мундиал финалларидаги голлари сонини 4 тага етказиб, бу борада рекорд қўйди. У бу турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида хет-трикка эришди ва 2018 йилги мусобақада Хорватия (4:2) дарвозасини ишғол этганди.
Шу тариқа, Мбаппе финалда гол уриш бўйича Вава, Пеле (иккиси Бразилия), Зинедин Зидан (Франция) ҳамда Жефф Херст (Англия)ни ортда қолдирди. Юқорида номлари санаб ўтилган футболчиларда 3 тадан гол бор эди.
23 ёшли ўйинчи мундиалдаги голларини 12 тага етказиб, бу борада энг яхши тўпурарлар рўйхатида 6-ўриндаги Пелега етиб олди.
ЖЧда энг кўп гол урган футболчилар:
1. Мирослав Клозе (Германия) – 16 та;
2. Роналдо (Бразилия) – 15;
3. Герд Мюллер (Германия) – 14 та;
4-5. Лионель Месси (Аргентина), Жюст Фонтен (Франция) – 13 тадан;
6-7. Килиан Мбаппе (Франция), Пеле (Бразилия) – 12 тадан.
Бундан ташқари, Килиан бир турнирда гол уриш (8 та) бўйича Гильермо Стабиле (Аргентина) ҳамда Роналдо (Бразилия) билан тенглашди. Улардан олдинда эса 5 футболчи бор.
Бир турнир давомида энг кўп гол урган футболчилар:
1. Жюст Фонтен (Франция) – 13;
2. Шандор Кочиш (Венгрия) – 11;
3. Герд Мюллер (Германия) – 10;
4-5. Адемир (Бразилия) – 9;
4-5. Эйсебио (Португалия) – 9;
6-8. Килиан Мбаппе (Франция) – 8;
6-8. Роналдо (Бразилия) – 8;
6-8. Гильермо Стабиле (Аргентина) – 8.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии