Мбаппе Лига 1 тартиб-интизом қўмитасига ПСЖ ҳалигача ундан қарздорлигини айтди
05 дек 2024 11:09
Новости
Мбаппе Лига 1 тартиб-интизом қўмитасига ПСЖ ҳалигача ундан қарздорлигини айтди
"Radio France" хабарига кўра, Мбаппе Лига 1 Тартиб-интизом қўмитасига ПСЖ ҳамон унга 55 млн евро тўламагани ҳақида айтиб берди.
Форвард бунгача судда икки марта ютиб чиққанди.
Қўмита клубни Мбаппега юқоридаги суммани тўлашга мажбурлай олмайди, бироқ парижликлар билан боғланиб, уларга нисбатан мумкин бўлган санкцияларни эслатиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция профессионал футбол лигаси ПСЖга футболчига 55 млн евро тўлашни буюрган, бироқ клуб рад қилиб, иш юзасидан апелляция берган эди. Париж клубининг қарзи тўланмаган маош билан бир қаторда бонусларни ҳам ўз ичига олади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии