Мбаппе ЕЧЛ чемпионлиги ҳақида: "Француз футболи тарихини ёзмоқчиман"
23 авг 2020 22:42
Новости
Мбаппе ЕЧЛ чемпионлиги ҳақида: "Француз футболи тарихини ёзмоқчиман"
ПСЖ форварди Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун Париж клуби сафига ўтганини таъкидлади.
"Мен ғалаба учун шу ердаман. Доим француз футболи тарихини ёзишни хоҳлашим ҳақида айтганман. Буни амалга ошириш учун менда яна бир имконият мавжуд.
2017 йилда клубга қўшилганимдан бери қийин даврларни ҳам бошдан ўтказдик. Ҳозир эса финалдамиз. Бу биз таслим бўлмаганимизни кўрсатади.
Бу турнирни француз жамоаси билан ютиш мен учун ҳақиқий мукофот. ПСЖга ўтаётганимда ЕЧЛда ғалаба қозонишни ўз олдимга вазифа сифатида қўйгандим", – дейди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли ҳужумчи 2018 йилги мундиални Франция терма жамоаси билан ютган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии