Мбаппе: "800, 850та гол урганлар учун 300 рақами жуда кулгили туюлади"
19 ноя 2023 11:55
Новости
Мбаппе: "800, 850та гол урганлар учун 300 рақами жуда кулгили туюлади"
Кеча ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппе фаолиятидаги голлари сонини 300тага етказиб олди.
Тунда у Франция термаси таркибида Гибралтар дарвозасига уч марта йўл топди. Энди унинг миллий термадаги голлари сони 46тани ташкил қилмоқда. Клублар миқёсида эса унинг голлари 254тага тенг.
Қайд этиш керак, Мбаппе бу натижага 25 ёшда эришган илк футболчи бўлди, яъни, Лео Месси ва Криштиану Роналдудан эртароқ қўлга киритди.
"Бу жараённинг оддий бир қисми ҳолос. Фаолиятида 800, 850та гол урган футболчилар бор. Улар учун 300 рақами жуда кулгили. Олдинга ҳаракатланишда, клуб ва терма жамоада натижани яхшилашда давом этиш керак", - деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, Роналду фаолияти давомида 850та гол урган илк футболчи бўлган. Унинг ҳозирги голлари сони 858тага тенг. Лео Мессининг голлари эса 821тани ташкил қилади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии