RU

Последние новости

19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  4 19:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  6 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  1 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  42 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  4 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  5 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  5 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  2 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10

Мавсум якунлари. "Локомотив" 2019 йил 37та учрашув ўтказди Новости

Мавсум якунлари. "Локомотив" 2019 йил 37та учрашув ўтказди

Навбатдаги футбол мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етди. Бундан буён ҳар бир клуб мавсумдаги иштирокини сарҳисоб қилиб, шунга кўра 2020 йил режаларини ишлаб чиқади.

Якунига етган футбол мавсуми "Локомотив" учун бирмунча омадсиз келди. Йилни Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритиш билан бошлаган "темирйўлчилар" афсуски, Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олишмади. "Локо" шунингдек биринчи марта ўтказилган Лига Кубогини ҳам гуруҳ босқичида тарк этди. 

Суперлигада бу йил иккинчи бўлиш насиб қилди. Буни қайсидир жиҳатдан яхши натижа деса бўлади. Кетма-кет уч йил Ўзбекистон чемпиони бўлган "Локомотив" бу йил ўз тарихида тўртинчи марта кумуш медалларга эга чиқди. Маълумот учун, "темирйўлчилар" 2015, 2014, 2013 йилги мавсумларда ҳам иккинчи ўринни эгаллаганди. 

Афсуски, бу йил Ўзбекистон Кубогидаги юриш омадсиз чиқди. Мусобақага 1/8 финалдан киришган жамоамиз биринчи ўйиндаёқ "Сурхон"га мағлуб бўлган ҳолда Кубок баҳсларини тарк этди. Ўйлаймизки, кейинги йил Кубок учун кураш бошқача кечади. 

"Локомотив" ушбу мавсум 37та расмий ўйинда майдонга тушди. Суперлигада 26 учрашув ўтказган "темирйўлчилар" Осиё чемпионлар лигасида 6 марта, Лига Кубогида 3та ҳамда Ўзбекистон Суперкубоги билан Ўзбекистон Кубогида биттадан ўйинда иштирок этишди. 

"Локомотив" жами ўтказилган 37 ўйиннинг 17тасида зафар қучиб, 11 бор дуранг ўйнади ва 9та беллашувда мағлуб бўлди. Дастлабки 20та баҳс Андрей Фёдоров, мавсумнинг қолган 17 ўйини Самвел Бабаян мураббийлигида кечди. "Локомотив" Суперлига иккинчи даврасида фақат битта ўйинда имкониятни бой бериб, бу борада "Пахтакор" билан бир хил кўрсаткич қайд этди. 

"Локомотив"нинг 2019 йилги мавсумда ўтказган ўйинлари: 

Ўзбекистон Суперкубоги - 1 (ғалаба)

Осиё чемпионлар лигаси - 6 (2 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият)

Coca Cola Superligasi - 26 (13 ғалаба, 10 дуранг, 3 мағлубият)

Ўзбекистон Кубоги - 1 (мағлубият)

Ўзбекистон Лига Кубоги - 3 (1 ғалаба, 2 мағлубият)

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика