Мауро Икарди "Галатасарой" билан шартнома имзолайди (Фабрицио Романо)
09 июл 2023 22:02
Новости
Мауро Икарди "Галатасарой" билан шартнома имзолайди (Фабрицио Романо)
Футболчи жамоада ижарада тўп сурганди.
"Галатасарой" ва ПСЖ клублари Мауро Икарди трансфери бўйича келишувга эришишди. Икардининг ўзи ҳам клубда қолишга рози бўлди. Кейинги ҳафта трансфер бўйича барча ҳужжутлар имзоланади. Бу таниқли инсайдер Фабрицио Романо томонидан маълум қилинди.
Трансфер суммаси 10 млн еврони ташкил қилади. Икарди билан шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.
Маълумот учун, ўтган мавсумда туркияликлар сафида ижарада ўйнаган ҳужумчи 26 ўйинда 23 гол урди. Икарди 2019 йили 58 млн евро эвазига "Интер"дан парижликлар сафига бориб қўшилганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии