RU

Последние новости

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  480 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Маттеус: "Бундай танловдан кейин дунёни тушунмай қолдим" Новости

Маттеус: "Бундай танловдан кейин дунёни тушунмай қолдим"

1990 йилги "Олтин тўп" соҳиби Лионель Мессининг 2021 йилги сўровномадаги ғалабасидан ҳайратда.

60 ёшли Лотар Маттеус “Олтин тўп” соҳиби аргентиналик 34 ёшли Лионел Мессининг ғалабасидан ҳайратда қолганини тан олди.

“Тўғрисини айтсам, бундай танловдан кейин мен бу дунёни тушунмай қолдим. Лионель Месси ва бошқа номзодларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман, ҳеч ким бунга Левандовскичалик ҳақли эмасди. "France Football" ўтган йили ҳам унга мукофот бермаганди. Роберт 2020 йилда "Бавария" билан барча совринларни ютди – у аллақачон енгилмас ўйинчи.

Биз фақат 2021 йилни ҳисобга олсак ҳам, Лева қолганлардан яхшироқ эди. У Герд Мюллернинг 100 йиллик рекордини янгилаб, ҳар бир мусобақада тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринда кетмоқда, миллий ва халқаро миқёсда ҳаммадан ўзиб кетди.

Месси Аргентина терма жамоаси билан Америка кубогини ютган бўлса-да, Парижда бутунлай кўримсиз. Бензема ҳам ажойиб футбол кўрсатди, аммо "Реал" билан ҳеч нарса ютмади. Сўнгги ойларда Салоҳ ажойиб, лекин у йил бошида узоқ вақт кўринмади. Жоржиньо Челси" ва Италия билан иккита жуда катта чемпионликни қўлга киритди, аммо у "Бавария" ҳужумчиси каби ажралиб турмади. Ҳатто Роналду ҳам Роберт каби барқарор эмас эди. Унинг ғалаба қозона олмагани мен учун тушунарсиз", – деди Маттеус.

Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика