RU

Последние новости

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   2 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  6 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  10 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  22 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Математикани ёмон кўраман Новости

Математикани ёмон кўраман

Дилимдаги гаплар ва нос чекканидан тишлари сарғайиб кетган футбол мухлиси ҳақида гапириб бермоқчиман.

Мактаб даврида  “катта” бўлиб қолганимни ҳис қилиб, ҳамиша тўзғиб турадиган сочимни ёнга тарашни бошлагунга қадар математика фанидан ҳозир ўзимнинг ҳам ҳавасим келадиган даражада ўқиганман. Эҳтимол, ўша руҳда давом этганимда ўзимни мутлақо бошқача кўринишда тасаввурга қилган, футбол бўйича тушунчам эса “Реал” ва “Барселона”дан нарига ўтмаган бўларди. Тақдир ҳазилини қарангки, ўсмирлик давримдан бошлаб баҳо олишда фақатгина “Сеҳрли қалпоқча”даги Ҳошимжон билан беллаша бошлаганман. 

Ўша кезларда футболга бўлган қарашим, ҳис-туйғуларим ўзгача бўлган. Айниқса, мундиал орзуси ҳар сафар барбод бўлганида, кўзимдан оққан ёшлар Орол денгизининг сувидан кўпроқ бўларди. Албатта, бироз ошириб юбордим. Эҳтимол, йиғлаганимни ёстиғимдан бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарса ҳис қилмаган. Мендан ёши катта футбол шинавандалари эса бундай тўрт йилликларнинг кўпини кўрганини яхши англардим. Шу чоқда, мен яшаган вилоятдаги шундай бир мухлис ёдимга тушиб кетди.

Тўғриси, мен уни танимайман, исмини ҳам билмайман, юзма-юз кўришмаганман ҳам. Ёдимда қолгани, ўзим тенги тирмизаклар билан футбол томоша қилгани борганимда, кўпинча унга ҳам кўзим тушарди. Унинг ёши билан меники орасидаги тафовут унчалик фарқ қилмасди: тахминан 50 йил эди. Тишларининг ярми тўкилган, ярми эса   нос чекканидан сарғайиб кетганди. Ёши бир жойга бориб қолган отахон, одатда, ҳар ўйинда айнан битта ўриндиққа жойлашар ва ўйиннинг бошидан охирига қадар жағини зиндондан озод қиларди. Баъзан менга стадиондаги беллашувдан унинг мухлислик қилиши қизиқарлироқ туюларди. 

Афсуски, унинг майдондагиларга аталган сўзларининг кўпини ёзиб бўлмайди. Чол қурмағур негадир кўпчиликнинг момосини ёдга олишдан бошларди. Лекин у бирорта ўйинни қолдирмасди, ўтирган жойини ҳам адаштирмасди. Эҳтимол, унинг учун нечта жаҳон чемпионати армонга айланганининг саноғини ўзи ҳам аниқ айтиб беролмаса керак.

Тўсатдан бу чолни эслаганим, агар у ҳаёт бўлса, бугун унинг ҳам узоқ йиллик орзулари рўёбга чиқиши мумкин. Бундай инсонларни эса минглаб топиш мумкин. Уларнинг эмоциясини кўриш эса бошқача кайфият бағишлаган бўларди.

Ҳа, улар кўзларида ёш жилғалаб томоша қилган терма жамоа авлодларидан бутун бошли енгилмас рамзий жамоа тузса бўлади. Уларнинг кўз ўнгида Қосимов, Абдураимов, Шквириндан тортиб Шацких, Жепаров, Гейнрих, Нестеров каби юрт ўғлонлари жонини жабборга беришди.

Бирлашган Араб Амирликларига юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш илинжида олис сафарга йўл олган ҳамюртларимизни не кўйларга солишаётганидан хабардорсиз. Албатта, бу ҳолатга фақатгина футбол сабаб эмаслигини ижтимоий тармоқни фаол кузатиб борадиган кишилар яхши билишади. Эҳтимолки, "миллиардлар ўйини" ҳам бунга баҳона бўлгандир. Шу ўринда, арабларнинг бир мақоли ёдимга тушади: “Ўзга юртда ҳатто қуён ҳам фарзандингга озор беради”. Мухлисларнинг ҳеч бирига Аббос Киаростамининг дадам туғилган даврда суратга олган "Футбол ишқибози" фильмидаги қаҳрамон тақдирини тиламаган бўлардим.

Ўйлайманки, ватан шаънини қулоғига қуймасангиз ҳам барчамиздан кўпроқ ҳис қилиб турган қоракўзларимиз қуёнюракларга ўсмирларимиз амалга оширган ишни такрорлаб беришади.

Энди яна бироз математика тўғрисида бошингизни қотирмоқчиман. Аниқроғи, нима сабабдан бу ҳақда сўз очганимга ойдинлик киритмоқчиман. Футболни кола қилиб ичиб олган кўпгина ишқибозлар жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги турлари олдидан гуруҳлардаги ҳолат, қанча очко етарли бўлиши, мағлубият қандай оқибатларга олиб келиши ва бошқа ҳоказо-ҳоказолар тўғрисида етарлича ҳисоб-китобларни амалга ошириб бўлишган деб ўйлайман. Уларга математик амаллар ҳақида сўзлашдан маъни топа олмадим. Шу боис, шунчаки рақамлардан холи бўлган дилимдаги гапларни айтишни манзур деб топдим.

Ўйлайманки, бугун Ўзбекистондаги ҳар бир хонадонда байрамона кайфият ҳукм суради. Гўри нурга тулгур ота-боболарнинг руҳи шод айлар эҳтимол. Ҳали зах ерга тўшини бермаган бўлса, нос чекканидан тишлари сарғайиб кетган нуроний ҳам бугун ўйинни томоша қилади. Афсуски, унинг дилидагиларини тасвирлай олмайман. Чол қурмағур бугун ҳам кўпчиликнинг момосини ёдга олса, ажабмас.

Хуллас, терма жамоа тақдири ҳисоб-китобларга қолишини, статистикалар тўғрисида бонг уришни истамайман. Математикани ёмон кўраман. Мен кўнглимга ишонаман ва унга йўл очаман. Кўнгил эса фақат битта натижани истайди...


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика