RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

MatchDay: "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви ҳақида журналистлар қандай фикрда? Новости

MatchDay: "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви ҳақида журналистлар қандай фикрда?

"Championat.asia" сайти журналистлари Олий лиганинг 22-тури марказий учрашуви "Локомотив" - "Пахтакор" ўйинида қайси жамоанинг имкониятларини юқори баҳолашмоқда?

Толибжон Қосимов "Пахтакор"га ишонмоқда

Толибжон Қосимов
: "Марат Бикмаевнинг ўйнамаслиги "Локомотив"нинг ҳужумдаги вариантларини кескин камайтиради. "Пахтакор"да эса таркиб борасида муаммо йўқ. Бу учрашувда Шота Арвеладзе шогирдларининг кичик устунлик ғалаба қозонишларини тахмин қиламан".


Жасур Асланов "Локо"нинг ютуғига шубҳа қилмаяпти

Жасур Асланов: "Локомотив" - "Пахтакор" учрашувида мезбонларнинг имконияти катта. "Шерлар"да раҳбарият ва мураббий ўзгарганига қарамасдан ҳозирча уларда жиддий ўзгариш кузатилгани йўқ. "Локомотив" уйида ўтказган 10та ўйиннинг 9тасида ғалабага эришган ва бир маротаба дуранг ўйнаган. "Пахтакор" эса меҳмонда ўтказган 10та учрашувнинг бор-йўғи 2тасида ғалабага эришган. Тахминим - 1:0".


Азиз Тўхтамуродов дуранг бўлишини тахмин қилди

Азиз Тўхтамуродов: "Темирйўлчилар" ушбу баҳсда ғалаба қозониб, турнир жадвалидаги фарқни янада ошириб олишга астойдил ҳаракат қиладилар. Бордию, улар ушбу ўйинда мағлубиятга учрайдиган бўлсалар ҳам кўп нарса ўзгармайди.
"Пахтакор"нинг ғалабаси эса "шерлар"нинг кумуш медаль учун имкониятларини яхшилайди. Мағлубият эса жамоага мавсум сўнггида қимматга тушиши мумкин. Шунинг учун ҳам улар ушбу ўйинда таваккал қилмасалар керак. Фикримча, баҳсда дуранг натижа қайд этилади".


Нарзулла Сайдуллаев ТТЗда мухлислар гол кўрмасликларини айтмоқда

Нарзулла Сайдуллаев: "Локомотив" - "Пахтакор" учрашувида дуранг қайд этилади. Иккала жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнашларини кутаяпман. Шу боис 0:0 ҳисоби қайд этилса керак.


Шаҳбоз Беғамов Цейтлинни эҳтиёт бўлишга чорламоқда

Шаҳбоз Беғамов: "Локомотив" учун финал ўйини. "Темирйўлчилар" бугун ютишса чемпионлик бўйича ортиқча саволларга имкон қолдиришмайди. Қаршидаги мағлубиятдан кейин жамоанинг жаҳли чиққани аниқ. "Пахтакор" эса Арвеладзе келганидан кейин рақибни ўз жарима майдончаси олдида қарши олишни, яъни юқори прессингни яхши ўзлаштирди. Ҳозирча энг катта ўзгариш шу бўлди. "Локо" билан ўйин Арвеладзе қўл остидаги "Пахтакор" учун илк жиддий синов бўлади. Менимча, бу ўйинда сенсация қайд этилмайди. "Локо" ишончли ғалабани қўлга киритса керак.
Учрашув бош ҳаками Цейтлин агарда вазият тақозо этса пенальти борасида жуда эҳтиёт бўлиши керак. Рустам Бобомуродовнинг биргина хатоси унинг ҳакамлик фаолиятига нуқта қўйди. Цейтлинга эса бу қўшимча босим юклаши мумкин. Чунки биргина пенальти борасидаги хато туфайли футболдан бутунлай четлатилиш мумкинлигини кўрдик. Шу боисдан ҳам Цейтлин марказий баҳсда ўйинни ҳаққоний ва хатоларсиз бошқаришга мажбур".


Омонжон Тўхтамирзаев "Локо"нинг кичик устунлигини таъкидламоқда

Омонжон Тўхтамирзаев: "Учрашувда мезбонларнинг имкониятлари бироз юқоридек. Ҳар икки жамоа ҳимояни унутмаган ҳолда, гол уриш, ғалаба қозониш учун майдонга тушиши турган гап. Дербиларда бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Бундай ўйинларда жамоаларнинг бугунги кунда эгаллаб турган ўрни ва футболчиларнинг жисмоний, руҳий ҳолатидан қатъий назар майдонда муросасиз кураш бўлади.
Аммо, менимча, "Локо" кичик устунлик билан зафар қучади ва ўз майдонида ўйнаётгани ҳам сабаблардан бири бўлиши ҳеч гап эмас"!



Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Пахтакор" ўйини соат 18:00да ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бошланади.

"Темирйўлчилар" сафида бугун учта йўқотиш мавжуд. Дисквалификация туфайли Марат Бикмаев майдонга туша олмаса, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Садриддин Абдуллаев жароҳатлари боис беллашувни ўтказиб юборишади. "Пахтакор"да эса йўқотишлар йўқ.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика