RU

Последние новости

21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  4 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  10 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  6 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  7 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  10 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  10 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6

Матар: "Тарихда фақат натижа қолади" Новости

Матар: "Тарихда фақат натижа қолади"

БАА терма жамоаси сардори Исмоил Матар Австралияга қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг микст-зонада журналистларнинг қатор саволларига жавоб қайтарди.

- "Қизиқ ўйин гувоҳига айландик. Жуда қаттиқ кураш кечди. Бизни нақадар мушкул ва оғир баҳс кутиб турганини сезгандик. Кучли рақибга қарши барча жиҳатларни инобатга олган ҳолда, руҳан ва жисмоний тарафлама жиддий тайёргарлик кўргандик.

Энг муҳими - натижа. Бугун биз ғалабага эришдик ва Австралиядан қасос олдик. Чунки бу рақибга қарши охирги тўқнашувда мағлуб бўлгандик. Ўша мағлубият учун реванш олишни уддаладик. Тактик тарафлама устунлик қилиб ғалабага эришдик. Тарихда фақат натижа қолади. Шу боисдан ҳам ғалабани қайси йўл билан қўлга киритганимиз муҳим омил ҳисобланмайди.

Қатарга қарши ўйин? Келинг, дарҳол бўлажак учрашувга ўтиб кетмайлик. Ҳозирча мазкур ғалабадан роҳатланмоқчимиз. Қатарга қарши ўйинга сиёсий тарафлама ёндошиш нотўғри. Спорт ва сиёсатни аралаштирмаган маъқул.

Футболга фақат ўйин сифатида қараш керак. Ундан ортиғига ўтиб кетиш ярамайди.

БАА мусобақага ҳар жиҳатдан пухта тайёрланганини ўйиндан-ўйинга намойиш этяпмиз. Жамоа учрашувдан-учрашувгача қўшиб, кучайиб бораётганини сезиш қийин эмас. Ҳар бир баҳс бизга катта тажриба бермоқда. Ўйинимиз эса тобора ўсиб бормоқда.

Ярим финалда мухлислар биздан фақат ва фақат ғалабани кутишади. Финалга чиқиш бизнинг орзуимиз. Буни уддалаш учун қўлимиздан келганини қиламиз", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Исмоил Матар.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика