RU

Последние новости

00:48"Бавария" футболчиси жамоадан кетишни хоҳламоқда  0 00:13"Арсенал" ўйинчиси МЮга ўтмоқда  3 23:40Назорат ўйини. "Пахтакор" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  2 23:16"Арсенал" ўйинчиси Льюис-Скеллининг уч ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди  1 22:47"Ал Насср" Влахович билан шартнома имзолашга уринди. "Юве" форварди рад этди  1 22:16Бекхэм Месси ҳақида: "У фаолиятини якунлаганидан сўнг фақатгина "Камп Ноу" ёнида яшашни хоҳлаётганини айтди. Ҳеч ким "Барса"ни Леодек севмайди"  9 21:46Назорат учрашуви. "Насаф" "Машъал"ни мағлуб этди, Черандан гол  11 21:20"Рома" ўйинчиси Германияга йўл олмоқда  0 20:53"Манчестер Юнайтед" 37 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:15А Серия топ-клуби Каземирога даъвогар  1 19:52"Манчестер Сити" юлдузи ўз хизматларини "Барселона"га таклиф қилди  8 19:33Расман: "Навбаҳор"га яна бир бразилиялик футболчи келди  33 19:09"Реал" футболчиси Анчелотти туфайли кетиши мумкин  6 18:47"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" Гарначо масаласида келиша олмади  2 18:23Трентнинг "Реал"га ўтиш эҳтимоли 98 фоизга баҳоланмоқда  7

Масъулиятдан қочиш ва жамоани психологик жиҳатдан тайёрлай олмаслик. Спорт психологи Катанецнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилди Новости

Масъулиятдан қочиш ва жамоани психологик жиҳатдан тайёрлай олмаслик. Спорт психологи Катанецнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилди

Кўплаб футболчи, хоккейчи ва гимнастикачилар билан ишлаган россиялик спорт психологи Александра Хусаинова Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг Қатардан учралган мағлубиятдан сўнг журналистлар томонидан берилган саволларга берган жавоблари ва унинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиб чиқди.

- Дипломатия нуқтаи назаридан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини фақат мақташ мумкин. У барча долзарб саволлардан қочиб қутула олган. Ўйинчилар 100 ёки ҳатто 120% кучларини беришди. У эса кетмоқчи эмас, чунки минимал мақсадни бажарди. Аммо дипломатик жавоблар ҳар доим жавобгарликдан қочишни англатади. Мураббийнинг сўзларига кўра, ҳаммаси жойида, ҳамма зўр, лекин футболчилар психологик жиҳатдан тайёр эмасди. Бу профессионал спортда жуда муҳим бўлган кичик деталдир.

Ҳа, бу арзимас нарсага ўхшайди. Бироқ футболчиларнинг психологик ҳолатига ким жавобгар? Бу билан спорт психологлари шуғулланади, масалан, Корея Республикаси терма жамоасида Австриядан келган мутахассис ишлайди. Агар спорт психологи бўлмаса, бу масъулият бош мураббийнинг гарданига тушади. Шунда мураббийга мантиқий савол туғилади: нега футболчилар пенальтилар сериясига тайёр эмасди? Бу саволни ундан бошқасига бериб бўлмайди.

Табиийки, мураббийлар камдан-кам ҳолларда ўзларини айбдор деб билишади. Ўйинчилар бундай ҳолатда кўпинча қайғуга чўмишади. Айбдорни топиш ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўл саналади. Ахир, профессионал спортда бир киши айбдор бўлиши деярли ҳеч қачон кузатилмайди. Бу ерда оилавий ҳаётда бўлгани сингари ҳар ким ўз йўлида айбдор. Фақат мураббий ёки маълум футболчиларни айблаб бўлмайди. Шундай жамоа шакллантирган ва шундай мураббийни тайинлаган тизим бор. Психолог сифатида унинг суҳбатини таҳлил қилар эканмиз, мураббийга саволларим бор. У футболчиларнинг психологик тайёргарлиги йўқлигидан нолиди. Бунга ким жавобгар?



Агар биз новербал вазиятларга қарасак, биринчи саволданоқ "ёпиқ туриш"ни кўряпмиз. Энди буни "ҳисоблаш" учун психолог бўлиш шарт эмас – кўпчилик бу нима эканлигини машҳур адабиётлардан билишади. Бирор киши бир нарсани айтиши мумкин, лекин унинг тана ҳаракатлари яширилган ҳис-туйғуларни очиб қўяди. Деярли бутун суҳбат давомида ёпиқ туриш (қўлларни букиб туриш) – бу ҳимоя. Шундай қилиб, у: "Мен ўзимни сиздан, сизнинг саволларингиздан ҳимоя қиламан. Мен сизнинг ҳужумларингизга тайёрман ва ўзимни ҳимоя қила оламан" деб айтаётганга ўхшайди.

Умуман олганда, профессионал спортда чиқишларнинг муваффақиятига учта омил таъсир қилади. Аввало, бу спортчининг истеъдоди бўлиб, унга атроф-муҳит масъулдир, шунингдек, ушбу истеъдодни ривожлантиришга имкон берадиган давлат ва ихтисослаштирилган федерациялар. Қолган икки жиҳат техник ва психологик тайёргарликдир. Техник тайёргарлик билан ҳаммаси аниқ – бунинг учун мураббий тўлиқ жавобгар. Психология ҳалигача яхши ишламайди. Мураббийлар кўпинча психологларни ўз жамоаларига киритмайдилар, буни ўзимиз ҳал қиламиз, дейишади. Шу билан бирга, уларнинг ўзлари баъзан бундай вазиятда нима қилиш кераклигини, муайян вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклигини тўлиқ тушунмайдилар. Футболчининг руҳий тайёргарлиги йўқлигини айтиш ҳар доим яхши баҳона бўлади.

Агар ўйинчи ёки умуман жамоа олдин доимий аъло натижаларни кўрсатган бўлса ва кейин тўсатдан нимадир "ишдан чиқса" бу жавобни берса бўлади. Бундай ҳолда биз ҳақиқатан ҳам футболчининг кайфияти яхшимасди ва уларнинг "юлдузи юлдузига мос келмади" деб айтишимиз мумкин. Лекин, айтганимдек, бунга мураббий жавобгар. Айнан у мотивация бериши, жамоани жипслаштириши, шунингдек, қаерда олға босиш ва қаерда юмшоқроқ бўлишни билиши лозим.

Николай Егоричев


Сречко Катанец билан мағлубиятдан сўнг уюштирилган суҳбатни қуйида кўришингиз мумкин.


Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика