RU

Последние новости

13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  3 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  28 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  61 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:15Самвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  34

Маъсуд Тоиров: "Мирхолдиршаев, Холмуродов, Ирисметов, Гейнрих ўша даврнинг энг кучли ҳужумчилари эди" Новости

Маъсуд Тоиров: "Мирхолдиршаев, Холмуродов, Ирисметов, Гейнрих ўша даврнинг энг кучли ҳужумчилари эди"

"Нефтчи" мухлислар клуби жамоанинг фахрий футболчилари билан онлайн мулоқот ташкил этишни давом эттирмоқда.

Хусусан, навбатдаги мулоқот иштирокчиси жамоанинг таниқли собиқ футболчиси Маъсуд Тоиров бўлди. Мухлислар билан ташкил этилган суҳбат жараёни савол-жавоб кўринишида эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

- Ассалому алайкум, Маъсуд. Онлайн мулоқотимизга хуш келибсиз! Айтингчи, ҳозирги кунда нималар билан бандсиз?

- Ассалому алайкум. Таклиф учун барчангизга раҳмат. Мен ҳозирги кунда "Сурхон" футбол клубида ёшлар жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келяпман.

- "Нефтчи" сафида ўйнаб юрган кезларингизда жамоадаги асосий рақобатдошларингиз ким бўлган деб ҳисоблайсиз?

- "Нефтчи"да ўйнаб юрган вақтларимда рақобатдошларим Муҳсин Низомиддинов ва Тимур Хамидов бўлган.

- Жамоанинг ўша вақтдаги бош мураббийи Юрий Саркисяндан бошқалардан кўра ҳам кўпроқ дакки эшитганингиз ростми? Унинг ўзидан бу ҳақда сўраганимизда, кўп ҳаракат қилган футболчи вазиятларда кўзга ташланиши кўпроқ бўлади деб айтганди...

- Мен ўзимни тезкор ҳимоячи бўлганман деб айта олмайман. Футболчи майдонда ҳаракат қилиши, курашиши лозим. Хато қилган бўлсак, шунда мураббий танбеҳ берган бўлса, бунинг ёмон жойи йўқ.

- Ҳаводаги курашларда қайси ҳужумчи сизга қийинчилик туғдирган?

- Ўйин вақтида рақиб ҳужумчиларига гол уришга имкон қолдирмаслик учун боримизни бериб ҳаракат қилардик. Ҳаводаги курашларда менга "Насаф"да ўйнаган ҳужумчи Зафар Холмуродов қийинчилик туғдирарди. У ҳаводаги курашларда боши билан жуда яхши ўйнар эди.

- "Нефтчи" жамоасига сизни акангиз таклиф қилганми?

- Йўқ, жамоага акам таклиф қилмаган. Юрий Саркисянга Хабаев деган мураббий мени тавсия қилган ва таклиф этган. У мени аввалдан яхши биларди.

- Сиз футбол ўйнаган вақтларингизда ўзбек футболидаги энг кучли ҳужумчилар ким эди?

- Мен ўйнаган даврда кучли ҳужумчилар кўп эди. Масалан, Игорь Шквриринга қарши ҳам ўйнаганман. Шуҳрат Мирхолдиршаев, Зафар Холмуродов, Жаъфар Ирисметов, Александр Гейнрих – ўша даврнинг энг кучли ҳужумчилари. Кейин ўзимизнинг жамоада Анвар Бердиев ва Умид Исоқов бор эди.

- Футболдаги биринчи мураббийингиз ким бўлган?

- Биринчи мураббийим раҳматли Отахонов Адҳам ака бўлганлар. У кишидан футболдаги дастлабки билимларни ўзлаштирганмиз. Кейинчалик Юрий Вазгенович ҳам футболнинг қатор сир-асрорларини ўргатганлар. Шулар ҳозирги кунга келиб ўз мураббийлик фаолиятимда асқатяпти.

- Биринчи урган голингизни хотирай оласизми?

- Ҳа, албатта кечагидек ёдимда. "Нефтчи" сафида "Дўстлик" билан ўйинда бош билан гол ургандим. Уй стадионимиз таъмирланаётгани туфайли ўшанда Тошлоқ туманидаги стадионда ўйнагандик.

- "Пахтакор"га қарши ўйинлар ҳар доим бошқача руҳда ўтарди. Футболчиларга айнан мана шу жамоага қарши ўйинда икки ҳисса куч билан ўйнашга алоҳида топшириқ берилармиди?

- Ўша вақтда чемпионлик учун курашадиган асосий даъвогарлар "Нефтчи" ва "Пахтакор" жамоалари эди. Бу жамоага қарши алоҳида иштиёқ билан тайёргарлик кўрардик. Бежиз икки жамоа ўртасидаги ўйинлар "ўзбек класикоси" деб ном олмаган.

- Сочингизни олдириб футбол ўйнашингиз бразилиялик машҳур футболчи Роберто Карлосга тақлидмиди?

- Йўқ, бу ўзим истаган имиж эди. Бир мавсум шу ҳолатда ўйнаганман. Ўшанда ҳам журналистлар шу саволни беришган. Роберто Карлосга ўхшаб ўйнасам, нега Европада ўйнамаяпман деб жавоб берардим.

- "Нефтчи" мухлисларига тилакларингиз...

- Жамоа мухлисларидан жуда кўп яхшилик кўрганман. Ҳали-хамон менга телефон қилиб туришади. "Нефтчи"га ҳамиша омад ёр бўлишини тилайман. Фикримча, Ўзбекистондаги энг кучли мухлислик водийда.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика