Массимилиано Аллегрининг “Ювентус”даги келажаги маълум бўлди
06 июн 2023 08:30
Новости
Массимилиано Аллегрининг “Ювентус”даги келажаги маълум бўлди
“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри келаси мавсумда жамоани бошқаришда давом этади.
Журналист Жанлука Ди Марсио хабар беришича, душанба куни Турин клуби раҳбарияти 55 ёшли мутахассис билан ҳамкорликни давом эттириш қарорини тасдиқлаган.
Молиявий муаммолар туфайли клуб бош мураббийини истеъфога чиқара олмайди. Яъни, агар ҳозир туринликлар Массимилиано Аллегри билан хайрлашмоқчи бўлса, мураббийга катта миқдордаги товон пулини тўлаб беришлари лозим бўлади.
“Ювентус” ва Массимилиано Аллегри ўртасидаги келишув 2025 йилга қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии