RU

Последние новости

22:00Миллатлар лигаси. Тўртта ўйин бўлиб ўтмоқда, "Сўғдиёна" футболчиси асосий таркибда майдонга тушган (онлайн ҳисоб)  0 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  0 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  6 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  4 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  18 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  13 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  8 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  13 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  16 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1 15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  3 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  35

Машҳур футболчилар ҳаётида оналарнинг ўрни Новости

Машҳур футболчилар ҳаётида оналарнинг ўрни

Таниқли ўйинчилар фаолиятида оналарнинг ўрни қандай? Бугун айнан шу ҳақида суҳбатлашамиз.

Адриен Рабио

“Барселона” 23 ёшли футболчи учун бўладиган курашда ғолиб бўлса ҳам, каталонларни Адриенинг онаси ва агенти Вероник Рабиога қарши “жанг” кутиб турибди. Вероник ўғлининг бутун фаолияти давомида унинг ёнида туриб, тўғри йўл кўрсатишга ҳаракат қилган. Бир куни Карло Анчелотти 16 ёшли Адриенни Қатарда бўлиб ўтадиган ПСЖ учрашувига таклиф қилган (ўсмир бола учун бу катта шараф эди). Вероник эса фарзанди Дохага боришига қаршилик қилган. Сабаби, клуб эгалари у ерга футболчилар турмуш ўртоғи ва севгилиси билан бирга бориши мумкинлигини айтишганди. Бироқ, ўйинчининг онаси боршига руҳсат беришмаган.

Клуб раҳбариятининг бундан жаҳли чиқиб, Рабиони ярим йилга "Тулузу"га ижарага юборишади. Жамоа бош мурббийи Ален Казанова эса шундай деганди: “Ҳеч қачон Рабио билан ҳам, унинг онаси билан ҳам орамизда келишмовчилик бўлмаган. Биринчи кундан у менга машғулотларга келмоқчи эканини айтганди. Табиийки, менга бунга рози бўлмаганман. Чунки онаси уни кузатиб ўтирса, ўйинчи шерикларидан ҳижолат бўлиши мумкин”.

Вероник унинг фарзанди билан кўпроқ шуғулланишларини талаб қиларди. Бу ҳам етмаганидек, энг қиммат шартнома тузиши ёки жамоадан кетиши мумкинлиги билан уларни қўрқитарди. Вероникнинг турмуш ўртоғи 10 йил аввал инсультни бошдан ўтказганидан сўнг, шол бўлиб қолганди. Оила ташвишлари ёлғиз онанинг елкасига тушганди. Ҳозирги кунда 23 ёшли йигитнинг онаси билан боғлиқ бу муаммо парижликларнинг жонига теккан. Шунинг учун, ПСЖ раҳбарияти “бош оғриғи”дан қутилиш ниятида юрибди. Аммо Рабио ҳам бир неча марта шартнома муддатини узайтиришдан бош тортди. Шундай экан, ёзда у "Бавария", "Барселона" ёки "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин. Ишончингиз комил бўлсин, ўйинчининг онаси Вероник албатта, ўғлининг ёнида бўлади.

Криштиану Роналду

30 ёшли Долореш Авейрунинг 3та фарзанди бор эди — икки қиз, бир ўғил. У оиласини боқиш учун Фуншал шаҳри меҳмонхоналаридан бирида тиним билмай ишларди. Шунинг учун, тўртинчи ҳомиласини режалаштирмаган эди. Бундан хабар топганида ҳаттоки, уни аборт қилдирмоқчи ҳам бўлган. Бироқ Долорешнинг бунга қўли бормай, 1985 йил февралда иккинчи ўғли — беш карра “Олтин тўп” соҳибини дунёга келтирди.

Роналдунинг отаси кўп ичарди. Шунинг учун фарзандлар тарбияси билан ёлғиз она шуғулланарди. Криштиану 12 ёшга тўлганида Лиссабоннинг "Спортинг" клубига таклиф қилишди. Клуб стадиони болакайнинг уйидан 1000 километр узоқда эди. Аввалига Долореш бу таклифни рад этмоқчи бўлган. Бироқ ўғлига шундай деган: "Қачонлардир сизни деб футболчи бўла олмагандим дейишингни хоҳламайман. Шунинг учун, ўзинг бир қарорга кел. Юрагингга қулоқ сол!"

Шу сўзлардан сўнг, Роанлду Лиссабонга йўл олган. У онасига ҳафтада бир-икки маротаба қўнқироқ қиларди. Криштиану 16 ёшидан бошлаб гиёҳвандликни ташлаб, даволанаётган акасига пул юборар эди. 2002 йил октябрь "Жозе Алваладе" стадиони: "Морейренсе"га қарши баҳсда Роналду гол урди. Буни кўрган Долореш хурсандлигидан ҳушидан кетади. Ўша тўп Роналду фаолиятидаги биринчи гол эди.

Лионель Месси

Селия Куччиттини 1978 йил 17 июнда Хорхе Мессига турмушга чиқади. Икки ёш ўша куни асалойига кетишни режалаштиришган эди. Аммо бу иш бир неча кунга қолдирилади. Сабаби, Аргентинада ЖЧ-78 бўлиб ўтаётган эди. 18 июнда турнир мезбонлари Росарио шаҳрида бразилияликларга (ҳисоб — 0:0) қарши майдонга тушганди. Хорхе армияга кетгунича "Ньюэлл’с Олд Бойс"да тўп тепган. Шунинг учун, у бу ўйинни ўтказиб юборишни истамаган эди.

Хорхе Месси қўрғошин қуйиш заводида цех бошлиғи бўлиб ишлаган ва тиканли симлар ишлаб чиқариш бўлимига жавоб берган. Селия эса фабрикада фаолият юритган. Аммо фарзандлари туғилганидан сўнг уйларни тозалаб, пул тўплаган. Икки ёш тўнғич фарзандига Родриго, иккинчисига эса Матиас деб исм қўйишди. Учинчи бола қиз бўлади деб умид қилиб, кутишганди. Йўқ, у ҳам ўғил эди. Футболнинг бўлажак юлдузига Лионель деб исм қўйишди. Аргентиналиклар учун “Леонель” деб чақириш осонроқ эди. Лекин Мессининг ота-онаси америкалик қўшиқчи Лайонел Ричига (Lionel Richie) ҳавас қилиб, шундай исм қўйишган деган таҳминлар бор. Бироқ ҳеч ким бу ҳақида расман баёнот берган эмас. Миш-мишлар Ричининг қулоғига етиб борганидан сўнг, қўшиқчи Жанубий Америкага гастроли чоғида Хорхе ва Селия билан танишишни режалаштирган экан.

Мессининг орзулари ушалиши учун бутун оила 2000 йил Росариодан Барселонага кўчиб ўтади. Бироқ Селия тез орада икки ўғли ва қизи билан яна Аргентинага қайтади. Оила иккига бўлинди: Хорхе Испанияда қолди. Матиас онасига компьютерда веб-камерадан фойдаланишни ўргатди. Шундан кейин Селия ҳар куни кичик ўғли билан интернет орқали суҳбатлашар ва кўз ёшларини зўрға ушлаб турарди. Селия бугунги кунда нафақат она, балки 7та набиранинг бувиси ҳамдир. Лионель онасининг туғилган кунига қуйидагича совғалар ҳам ҳадя қилиб туради.

Поль Погба

Погбанинг отаси фарзандлари болалик пайтида футбол мактаби очган. У ерда Поль ва унинг эгизак акалари ҳам бор эди. Лекин уларнинг онаси Йео Морибанинг кенжасига меҳри бўлакча эди. У доим ўғлининг ёнида туриб, унга маслаҳат берар эди.

2012 йил қишда Алекс Фергюсон 18 ёшли футболчи тез орада ўйинларда иштирок этолмаслигини маълум қилди. Чунки Фергюсоннинг илтимосига кўра 37 ёшли Пол Скоулз жамоага қайтиши керак экан. Погба буни эшитиб йиғлаб юборди. Мураббийнинг қароридан норози бўлган она ўғлини тинчлантиришга ҳаракат қилиб, "Ювентус" билан шартнома имзолашга киришди. Фергюсон кейинчалик қилган ишидан афсусланиб, вазиятни тўғрилаш учун шахсан ўзи ўйинчининг уйига борди. Аммо Йео энди кеч эканини айтиб, унга рад жавобини берди. Тўрт йилдан сўнг "Қизил иблислар" туринликларга 105 миллион евро тўлаб, Погбани қайтариб олишди. Орадан икки йил ўтиб, Поль Жаҳон Кубогига сазовор бўлди.

Диего Марадона

"Онам менинг катта бахтим. Мен у учун ҳамма нарсага тайёрман", — Аргентина футбол қироли доим шундай деб такрорларди. Дальма Сальвадоранинг яна 7та фарзанди бор эди. Футболчининг оиласи жуда ночор эди. Улар Буэнос-Айреснинг жанубий қисмида яшашган. Марадона шундай эслайди: "Овқат танаввул қилишга ўтирганимизда, онам доим ошқозони оғриётганини айтиб, овқат емасди. Мен 13 ёшдагина бу ёлғон эканини тушуниб етдим — таом ҳаммага етмас экан. Биз тўйиб овқатланашимиз учун у шундай дер экан".

Донья Тота (Марадона онасини шундай чақирарди) ўғли илм олиб, бухгалтер бўлишини истаган экан. Лекин тўп ўйнашига ҳам қаршилик қилмаган. Она баъзида ўғлидан аччиқланса, кўчага чиқармасди. Лекин ўйин бошланишидан 5 дақиқа олдин жаҳлидан тушиб, тўп тепишга руҳсат берарди. Марадона катта қизига онасининг исмини қўйган. У волидасини шунчалик яхши кўрардики, ҳаттоки, белига татуировка чиздириб, унга қуйидаги сўзларни ёздирган эди: "Тота, сизни яхши кўраман".

Марадона БААнинг "Аль-Васл" клубида тўп тепаётган вақтлар. 2011 йил ноябрда унга онасининг аҳволи жуда оғирлигини айтиб қўнғироқ қилишди. Марадона биринчи рейс билан самолетга ўтирган бўлса-да, уйига етиб олиши учун 16 соат парвоз қилиши керак эди. У улгурмади. Уйга етиб борганида, Дальма вафот этганди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика