“Машъал”нинг навбатдаги икки ўртоқлик ўйини
25 фев 2014 16:59
Новости
“Машъал”нинг навбатдаги икки ўртоқлик ўйини
Қисқа муддатли таътилдан сўнг “Машъал” жамоаси аъзолари яна Янгиерда жам бўлишди.
Жамоадаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ҳужумчи Виктор Клишин клуб лагерини тарк этди ва “Шўртан” йиғинига бориб қўшилди. Шунингдек, конголик легионер Окано Стаси Бурнелга ҳам мураббийлар жавоб бериши кутилмоқда.
Александр Хомяков шогирдлари шу ҳафта ичида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишади. “Машъал” дастлаб Тошкентда 27 февраль куни “Андижон” билан беллашса, кейин 1 март куни Янгиерда “Насаф”га қарши тўп суради.
“Андижон” билан кечадиган ўйин “Бунёдкор” ўринбосарлари тўп сурадиган майдонда бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти – 15:00. Янгиердаги баҳс эса соат 12:00да бошланади.

Комментарии