"Машъал" ёшлари "Наврўз кубоги-2015"да иккинчи ўринни қўлга киритди
22 мар 2015 14:14
Новости
"Машъал" ёшлари "Наврўз кубоги-2015"да иккинчи ўринни қўлга киритди
Қарши шаҳрида бир ҳафта давомида "Навруз кубоги-2015" баҳслари бўлиб ўтди.
19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ташкиллаштирилган мусобақада "Машъал" футбол мактаби жамоаси ҳам иштирок этди. Ёш футболчиларимизни финалга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик. Кеча турнирнинг финал қисми "Насаф" футбол мактабининг сунъий майдонида бўлиб ўтди. "Шўртан" ва "Машъал" жамоалари йўл олган финалда ғузорлик ёшларни қўли баланд келди. 1:0 ҳисобида финалда ғалаба қозонган "Шўртан" мусобақанинг ғолибига айланган бўлса, "Машъал" футбол мактаби жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди.
Ўйиннинг 15 дақиқасидан бошлаб дарвозабонимиз Раҳимжон Давронов ҳакам томонидан ўйиндан четлаштирилди ва жамоамиз ўйиннинг қолган қисмини 10 киши бўлиб якунлади.
Ушбу турнирда 10 та гол киритган ҳужумчимиз Санжар Аҳмедов тўпурарлар рўйҳатида биринчи ўринни қўлга киритди.

Комментарии