RU

Последние новости

23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  0 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  32 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0

"Машъал": Янги йил байрамингиз билан! Новости

"Машъал": Янги йил байрамингиз билан!

Кириб келаётган Янги йил байрами билан Машъал футбол клуби жамоатчилиги номидан барчангизни қизғин табриклаймиз.
Якунига етган футбол мавсуми жамоамиз учун омадли келди. Биринчи лигада иштирок этган Машъал биринчи ўринни эгаллаган ҳолда бир йилдан сўнг яна олий лигага қайтди. Энди клубни янада қийин мавсум кутиб турибди ва ўйлаймизки, футболчиларимиз ўз олдиларига қўйилган вазифани ҳал қила олишади.

2014 йил муҳтарам Юртбошимиз томонидан Соғлом бола йили деб эълон қилинди. Болалар қанча соғлом бўлса, ўлкамиздан шунча кўп маҳоратли спортчилар етишиб чиқади. Натижада халқаро майдонларда муваффақиятли иштирок этишимиз борган сари осонлашиб бораверади.

Шу ўринда ўзбек футболига бефарқ бўлмаган барча инсонларни эшик қоқиб кириб келаётган Янги йил байрами билан Машъал футбол клуби раҳбарияти, ишчи-ходимлар, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда фан-клуб аъзолари номидан муборакбод этиб қоламиз. Янги йил ҳаммамиз учун омадли ва янада муваффақиятли келсин!

Машъал футбол клуби маъмурияти.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика