RU

Последние новости

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

"Машъал" янги футболчиларни таништирди Новости

"Машъал" янги футболчиларни таништирди

18 март куни Муборак шаҳридаги "Муборакнефтгаз"га қарашли залда "Машъал" клуби янги мавсум олдидан янги олинган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди.
Тадбирни клуб директори Илҳом Қурбонов очиб берди. “Барчани янги футбол мавсуми билан табриклайман. Дастлабки турда “Навбаҳор” клуби мағлуб этилгани билан мухлисларимизни табриклайман. Тадбиримиз бир нечта қисмдан иборат бўлади. Барчамиз бир бўлим бугунги тадбирни чиройли ўтказишга ҳаракат қилади”.



“2015 йил Кексаларни эъзозлаш йили" давлат дастури доирасида “Машъал” клуби жамоада фаолият олиб бораётган Аҳмад Рустамов, Абдусайл Умурзоқов, Насрулло Қадимов, Шерқул Утабоев, Тўра Шаймардонов ва Григорий Колосовский каби кекса ишчи-ходимларга эсдалик совғалар топширилди.



Тадбирдга бир қатор меҳмонлар ҳам ташриф буюришди. Республика миллий ғоя ва мафкура илмий амалий маркази раҳбари ўринбосари Тўраев Шавкат Нишонович, Ўзбекфильм киностудияси актёри Эгамберди Раҳимов, Муқимий номидаги мусиқий драма театри актёри Умид Шодмонов, Вилоят маънавият тарғибот маркази раҳбари Лола Соадатова иштирок этишди.





Таништирув маросими давомида мухлислар ва ОАВ вакиллари томонидан раҳбарият ҳамда бош мураббий ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.

- “Машъал” олдига бу йил қандай мақсад қўйилган?
Шермат Шамсиев:
- Биз доим юксак марраларни кўзлаймиз. “Машъал” олдига бу мавсум совринли ўринларни эгаллаш ва Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олиш мақсад қилиб қўйилди. Муборак халқи Осиё клублари иштирокидаги ўйинларни соғиниб қолган.



- Клубга иккита корхона ҳомий сифатида бириктирилган. Бу корхоналарнинг “Машъал” клубига бўлган эътибор қандай?
Шермат Шамсиев: - Юртимизга футболга бўлган эътибор йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Клуб инфраструктурасини кучайтириш учун ёшлар футболига эътибор анча кучайтирилмоқда. Сунъий майдонлар қурилмоқда. 2015-2020 йиллар учун дастурларимиз мавжуд. Бу дастурларни амалга ошириш учун Муборак нефт-газ корхонаси ва Муборак нефтни қайта ишлаш корхоналари клубга ёрдам бериб боради.

- Янги харид қилинган легионерлардан бош мураббийнинг кўнгли тўлмоқдами? Уларга ишонч борми?

Александр Хомяков: - Албатта, биз барча легионерларни синовдан ўтказиб таркибга қўшиб олганмиз. Шу боис бугунги кундаги таркибдан кўнглим тўлмоқда. Легионерлар мавсум давомида ўзларини кўрсатишга уринишади.



- Жамоа олдига совринли ўринларни қўйилди. Лекин олий лигада “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Локомотив” каби кучли клублар бор. Ниманинг эвазига “Машъал” кучли учликка кириши мумкин?

Александр Хомяков: - Албатта санаб ўтилган клублар жуда кучли ҳисобланади. Лекин биз ҳам кучсиз эмасмиз. Жамоавий руҳ ҳисобига ҳар қандай рақибни енгиш мумкин. Агар йигитлар бор кучлари билан ўйнай олишса вазифани бажарса бўлади.

- Клуб мухлислар клубининг сафар ўйинларига олиб бориш масаласи бу йил ижобий ҳал этиладими?
- Албатта, мухлислар жамоанинг 12-ўйинчиси ҳисобланади. Улар 90 дақиқа давомида тинмай қўллаб туришса футболчиларга қўшимча куч беради. Худо хоҳласа бу йил транспорт масаласи ҳал бўлади.

- Жамоага ОЧЛга чиқиш вазифаси қўйилди. Агар “Машъал” бу йўлланмага эга чиқса клуб ОФКнинг талабларини бажара оладими?

- Стадионимиз 2 ойдан сўнг ОФКнинг қўйган талаблари учун мос бўлади. Унда вип зона, медиа трибуна, медиа зона ва бошқалар бўлиши керак. Меҳмонхона масаласи бўйича ОФК талабига кўра меҳмонхона ва аэропорт стадиондан максимум 100 км узоқликда бўлиши керак. Бухоро 92, Қарши эса 72 км масофада. Шу боис бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди.



- Ўзбекистонда келишилган ўйинларга қарши кураш олиб борилмоқда. ЎФФ президенти ҳам бу борада ўз фикрларини билдириб ўтдилар. “Машъал” нима учун ўз майдонида “Бунёдкор”га, “Пахтакор”га ютқазиб қўяди. Жамоа келишилган ўйинларда иштирок этмаслигига кафолат берасизларми?

Илҳом Қурбонов: - Жамоа ҳеч қачон бундай ўйинларда қатнашмаган, бундан кейин ҳам қатнашмайди. Ютқазсак тан оламиз, ютсак фахрланамиз.

Александр Хомяков
: - Футбол бу жамоавий ўйин, мағлуб бўлаяпмизми демак улар биздан кучли экан. Спортда омад ҳам керак. Агар бу йил шу жамоаларни мағлуб этсак ғалабасини сизга бағишлаймиз. Раҳбарият томонидан ҳеч қандай босим ҳис қилаётганим йўқ. Фақат маъсулият босими бўлиши мумкин холос.

Савол-жавобдан сўнг жамоага янги келган футболчиларни таништириш маросими ўтказилди.





“Нефтчи”дан олинган ҳимоячи Иқбол Бобохонов “Машъал” жамоасида 4-рақамда ўйнайди. Жамоа тарбияланувчиси ҳисобланган Жаҳонгир Жиямуродов қадрдон клубида 7-рақамда ўйнайдиган бўлди. “Бухоро”дан олинган ҳужумчи Фирдавс Асадовга 11-рақам топширилди. Абдулла Набиевга 17-рақам насиб қилди. Белоруссиялик легионер Никита Букаткин эса муборакликлар сафида 55-рақамда ўйнайди. Россиялик ҳужумчи Владислав Иванов жамоа сафида 27-рақамда ҳаракат қилади.



“Машъал” янги мавсумда Бельгиянинг “Patrick” компанияси билан шартнома тузди. Футболчилар айнан шу компания томонидан тикилган формаларда ўйнайди. Жамоанинг уй либоси қора-кўк, сафар либоси оқ ва кўк, учинчи либоси эса сариқ ва кўк ранглардан иборат бўлди.



Тадбир сўнггида жамоа сардори Зоҳир Қўзибоев ва Шерзод Файзиев клуб президенти Шермат Шамсиев ва Муборак Нефт ва газни қайта ишлаш заводи раҳбари Элмурод Қурбоновга “Машъал” клубининг рамзий формалари тақдим этилди.


Нарзулла Сайдуллаев Муборак шаҳридан
фото: Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика