RU

Последние новости

11:25«Челси»нинг асосий футболчиларидан бири камида 1 ойга сафдан чиқди  2 11:10U-20 Осиё кубоги. Терма жамоалар ҳақида фактлар  1 10:59U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"  1 10:48«Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди  3 10:32U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган   2 10:19Златан Ибрагимович: « У сеҳрли футболчи»  1 09:50МЮ 30 йил ишлаган жамоа бошлиғини ишдан олди ва яна...  3 09:22АПЛнинг яна бир машҳур жамоаси араб шайхларининг қўлига ўтиши мумкин  2 08:54«Арсенал» ҳужумдаги жароҳатлар сабабли «Ливерпуль» футболчисини сотиб олмоқчи  3 08:28EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 07:56Қўқондаги «Марказий» стадиондаги қурилиш ишлари қандай кетмоқда?  6 07:25Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди  11 02:55ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ғалаба қозонди, "Милан" эса мағлуб бўлди  19 02:45АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди  26 01:06"Арсенал" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  1

“Машъал” ва Шоҳруҳ Достонов ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишадиган бўлди Новости

“Машъал” ва Шоҳруҳ Достонов ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишадиган бўлди

“Машъал” футболчиси Шоҳруҳ Достонов ПФЛга шикоят билан мурожаат қилган эди.

“Машъал” жамоаси аъзоси Муборак клубида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ва шу боисдан фаолиятини бошқа жамоада давом эттириш ниятида эканини, бироқ “Машъал” унинг амалдаги шартномаси борлиги сабабдан футболчига бошқа жамоага кетишга рухсат бермаётгани юзасидан ПФЛга шикоят билан мурожаат қилган эди.

Футболчиларнинг жамоадан жамоага ўтиши ва ўйинчиларнинг мақомини белгилаш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан атрофлича суриштирув ишлари олиб борди. Ҳар икки томон вазиятга ўз қарашларини баён этишди. Ўтказилган юзма-юз учрашувда “Машъал” жамоаси вакиллари, футболчи ҳамда унинг ота-онаси иштирок этишди. Якунда ҳар икки томон келишган ҳолда ўртадаги йил сўнггига қадар мавжуд бўлган шартнома бекор қилинадиган ва Шоҳруҳ Достоновнинг бошқа жамоага бориб қўшилишига “Машъал” қаршилик қилмайдиган бўлди.

Мазкур масала бўйича томонлар анча вақтдан буён бир тўхтамга кела олмаётган эди. ПФЛ якунда вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқди ва ҳар икки томоннинг келишувига эришилди. Шоҳруҳ Достонов ва учрашувга ташриф буюрган унинг ота-онаси ушбу келишмовчиликнинг ижобий ҳал бўлганидан мамнунлигини билдиришди ва ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.  



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика