RU

Последние новости

14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  2 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  0 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  2 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   39 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  1 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  2 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  4 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  1 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  7 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  7

Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" Муборакда "Машъал"ни мағлуб этди ва ярим финалга чиқди Новости

Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" Муборакда "Машъал"ни мағлуб этди ва ярим финалга чиқди

Бугун Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" бўлиб ўтади.

"МАШЪАЛ" – "ҚЎҚОН-1912" 0:1

12 декабрь 2020 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион.

Гол: Рўзиев 33.

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Далер Тиллоев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Илья Ильин

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Александр Давиденко

"Машъал": 1. Ботир Носиров, 7.Ифеани Ифеани, 8.Ибе Мишель Окоро (5.Нажмиддин Нормуродов 70) , Шерзод Темиров, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Абдураимов (с), 23. Самандар Шукруллаев, 29. Ҳумоюн Муртозаев, 99. Жаҳонгир Абдусаломов (11. Мўмин Мелиев 70). 

Заҳира: 30. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 74. Асрбек Юлдашев, 3. Ислом Асилбеков, 44.Хусниддин Маҳмудов ,67.Зоиржон Турсунов, 71. Муҳриддин Расулов, 90. Асадбек Жўрақулов

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 3. Бобиржон Акбаров, 4.Собит Синдаров (7. Шоҳназар Норбеков 67), 10.Қувондиқ Рўзиев (5. Жасур Ёқубов 78), 13.Сардор Азимов (39. Сардор Етовқўзиев 90), 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқбол Маликжонов , 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков 70.Мурод Холмуҳаммедов. 

Захира: 1. Ботирали Эргашев, 37. Мухсин Норматов, 

Огоҳлантиришлар: Темиров 13, Шукруллаев 26, Муртазоев 87.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. ЗАРБАААА! Муртазоев рикошетдан сўнг унга тушиб қолган тўпни яқин масофадан дарвозага жойлаб қўя олмади. Музаффар Абдуллаев тўпни эгаллаб олди.

90+1. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзгариш: Азимов ўрнига Етовқўзиев майдонга тушди.

87. Сариқ карточка. Ҳумоюн Муртазоев ён ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

83. Норбеков тезкор қарши ҳужум ушютирди, аммо рақибларни алдашга киришган Шоҳназар тўпни олдириб қўйди.

79. "Машъал" рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди. Жаримадан ўйинга киритилган тўпни Музаффар Абдуллаев ушлаб олди.

78. Ўзгариш: Қувондиқ Рўзиев шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди, унинг ўрнига Жасур Ёқубов майдонга тушди.

75. "Машъал" бир неча марта майдон марказида тўпни рақибга олдириб қўйди, аммо меҳмонлар ушбу вазиятдан фойдалана олишмади.

70. Ўзгариш: Окоро ўрнига Нажмиддин Нормуродов, Абдусаломов ўрнига Мўмин Мелиев майдонга тушди.

70. ЗАРБА! Ҳумоюн Муртазоевнинг зарбасидан сўнг "Қўқон-1912" посбони Музаффар Абдуллаев тўпни эгаллаб олди.

67. Ўзгариш: Синдоров ўрнига Шоҳназар Норбеков майдонга тушди.

66. Мезбонлар амалга ошираётган ҳужумлар кескинлашиб бормоқда, аммо уларга сўнгги аниқ зарба етишмаяпти.

64. "Машъал" уюштирган вазият ҳужумдаги фол билан якун топди.

48. Ҳасановнинг стандартдан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

47. Муҳаммадали Алиқулов ярим майдонида қоида бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Қўқон-1912" жарима майдончасида хавфли ҳужум... Музаффар Абдуллаев дастлабки зарбани қайтарди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Дарвозабон иккинчи зарбани ҳам тўсди, ҳакам хуштак чалди ва иккинчи зарба пайтида Абдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилди деб ҳисоблади. Бироқ вазият гол билан якун топганди.


41. "Машъал" вакиллари томонидан навбатдаги қоидабузарлик. Ушбу фолдан сўнг Қувондиқ Рўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилди. Меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов бош ҳакамга эътироз билдириб, ушбу фол учун карточка кўрсатиш кераклигини айтди.

38. Офсайд! "Қўқон-1912" тезкор қарши ҳужумга ўтди, аммо олдинроққа узатилган пасдан сўнг ён ҳакам байроқчасини кўтарди.

33. ГОООЛ! Қувондиқ Рўзиев жарима зарбасидан ҳисобни очди. Рўзиевнинг зарбасидан сўнг "Машъал" посбони шўнғиётган тўпга ета олмади.


32. "Қўқон-1912" жарима зарбаси ишлаб олди...

31. Мурод Холмуҳаммедов тўпни бурчакдан ўйинга киритиб берди. Аммо посбон тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштирди.

26. Сариқ карточка. Самандар Шукруллаев яна бир бор қоида бузгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

24. Майдон марказида Ойбек Рустамов ётибди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишди. Ҳаммаси жойида, футболчи ўрнидан турди.

21. ЗАРБА! Синдоровнинг зарбаси бироз кучсиз бўлди ва "Машъал" посбони тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

15. Марказда Шукруллаев Азимовни йиқитиб, қарши ҳужумнинг олдини олди.

13. Сариқ карточка. Шерзод Темиров қоида бузгани учун огоҳлантирилди. "Қўқон-1912" амалга оширган жарима зарбаси муваффақиятсиз якун топди.

9. "Машъал" футболчиси Муҳаммадали Алиқулов ўз жарима майдончаси ичида рақиб футболчисига қўполлик ишлатди, аммо ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатиб, баҳсни давом эттирди.


3. "Қўқон-1912" ҳужум уюштираётган паллада тўп "Машъал" футболчисининг қўлига теккандек бўлди, аммо бош ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

1. Учрашув бошланди.

- Эътибор берган бўлсангиз "Қўқон-1912" жамоаси ушбу ўйинга кам сонли захира билан етиб келибди. Маълумотларга кўра, бунга жароҳатлар сабаб бўлган. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика