RU

Последние новости

22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  1 22:25ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 2:0 (матнли трансляция)  87 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  6 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23

"Машъал" лагеридан дараклар Новости

"Машъал" лагеридан дараклар

"Машъал"нинг асосий, ёшлар ва биринчи лига жамоалари иккинчи давра учун тайёргарликларни давом эттиради.
"Машъал" (АСОСИЙ ТАРКИБ)

Клубинингнинг асосий таркиб жамоаси 14 июль куни "Олмалиқ"қа қарши майдонга чиқди. 2:1 ҳисобида "Машъал"нинг ғалабаси билан якунланган учрашувдан сўнг асосий таркиб жамоаси қисқа таътилга чиқди. Энди ушбу жамоа эртадан бошлаб яна Янгиерда тайёргарликни давом эттиради. 18-25 июль кунларига бўлиб ўтадиган йиғин давомида иккита назорат учрашувини ўтказади. Жумладан 22 июль куни Тошкентда Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтса, 24 июль куни Янгиерда Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши майдонга чиқади.

Таркиб борасида айтадиган бўлсак, айни вақтда жамоага янги футболчилар келиб қўшилмаган. Жамоани эса маълум муддат кўрикда бўлган украиналик легионер Руслан Качур мураббийлар штабининг қарори билан тарк этди. Ундан ташқари Отабек Нарзуллаев билан шартнома бекор қилингани хақида хабар берган эдик. Элдор Эргашев эса айни вақтда "Олмалиқ" клубида кўрикдан ўтмоқда. Қаҳрамон Баҳодировга мураббийлар жавоб берган.  Молдовалик легионер Виктор Гонца эса яна таркибга қайтади ва кейинги йиғинда ҳам иштирок этади.

"Машъал" (ЁШЛАР ТАРКИБИ)

Жамоанинг ёшлари эса кеча Қашқадарёнинг тоғли "Чашма" оромгоҳидан қайтиб келди ва машғулотларини Муборакда олиб бормоқда. Ўн кунлик тоғдаги машғулотлар давомида Вали Келдиев шогирдлари сафига янги футболчилар келиб қўшилгани йўқ. Жамоани эса ёшлардан ҳеч ким тарк этмаган. Мавсум бошланиши олдидан ушбу жамоа битта назорат учрашуви ўтказади.

"Машъал-2" (БИРИНЧИ ЛИГА)

Биринчи лига жамоаси биринчи босқичдан сўнг бир ҳафталик таътилга чиқди. Бугун таътилни якунлаб жамоа аъзолари Янгиерда йиғилди. Эртага биринчи лига жамоа Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтади ва Қашқадарёга қайтади. 19 июлдан бошлаб ушбу жамоа "Чашма" дам олиш оромгоҳида 10 кунлик машғулотларни олиб боради. Йиғин якунида эса биринчи лига жамоаси иккита назорат учрашувида майдонга чиқади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика