RU

Последние новости

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  7 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

"Машъал": Ғалаба бой берилди Новости

"Машъал": Ғалаба бой берилди

Бугун Навоийда Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда "газчилар" ғалабани қўлдан бой берди. Учрашувнинг 7 дақиқасида Мирзоҳид Ғофуровнинг бурчакдан етказиб берган пасидан сўнг Эркинов тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди. Кўп ўтмай Жамшид Хасанов яна бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Биринчи бўлимда яна кўплаб вазиятлар ташкил этилган бўлса ҳам жамоалар бу имкониятдан фойдалана олмади.
 
Иккинчи бўлимни майдон эгалари ҳужумкор бошлади. Бунинг натижасида 50 дақиқада вакилларимиз тезкор қарши ҳужум ташкил этди ва Шодмоновни пасидан сўнг яна бир бор Эркинов ўзини кўрсатди. 65 дақиқа Рустамов қулай вазиятда дарвозани ишғол этди ва ҳисобни қисқартирди. Орадан икки дақиқа ўтиб Равшан Эрматов дарвозамиз томон пенальти белгилади ва бундан Юнусов унумли фойдаланди. Ўйин якунланиши арафасида яна бир бор Эрматов 11 метрлик нуқтани кўрсатди ва яна Юнусов пенальтини аниқ амалга ошириб жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва жамоамиз мавсумдаги дастлабки ўйинини мағлубият билан бошлади.

Энди жамоамиз навбатдаги учрашувини 11 март куни ўз майдонида "Металлург"га қарши ўтказади.

Олий лига, 1-тур
Навоий, "Ёшлар" стадиони

«Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак) 3:2

5 март 2016. Навоий. "Ёшлар” спорт мажмуаси". 17:00
Ҳакамлар:
  Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи:  А. Арутюнов (Тошкент).

Гол: Шаҳбоз Эркинов 8, - 0:1 (Мирзоҳид Ғофуров). Шаҳбоз Эркинов 50, - 0:2 (Аббос Шодмонов). Акмал Рустамов 65, - 1:2. Илҳом Юнусов 69 пенальти, - 2:2 (Акмал Рустамов). Илҳом Юнусов 89 пенальти, - 3:2

«Қизилқум»: 1.Эркин Жабборов, 5.Георгий Квесиешвили, 8.Акмал Рустамов (C), 10.Баҳриддин Ваҳобов, 18.Самандар Шодмонов, 20.Вячеслав Шевченко, 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов (14.Файзулла Қамбаров, 77), 27.Илҳом Юнусов, 33.Андрей Деркач (17.Отабек Нарзуллаев, 56), 99.Алишер Юсупов (7.Сарваржон Холматов, 46).
Захира: 22.Артём Макосин, 9.Ғайрат Жумаев, 91.Элёр Акбаров, 98.Бекзод Ғанижонов.

«Машъал»: 30.Ботир Носиров, 5.Ғиёсжон Комилов, 55.Аваз Агалиeв, 2.Искандар Шайқулов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 27.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 13.Шаҳзод Шайманов, 90.Зафар Тўраeв (7.Зоҳир Қўзибоeв, 60), 20.Шаҳбоз Эркинов (9.Ҳумоюн Муртозаeв, 74), 10.Жамшид Ҳасанов (25.Ихтиёр Тошпўлатов, 70).
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Сардор Абдураимов, 29.Дилявер Абибуллаeв, 24.Сирожиддин Раҳматуллаeв.

Огоҳлантиришлар:
Зафар Тўраев 21, Акмал Рустамов 44, Зоҳир Қўзибоев 66, Шаҳзод Шайманов 71,

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика