RU

Последние новости

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  0 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  4 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

"Машъал" футболчилари ҳакамларга миннатдорчилик билдиради! Новости

"Машъал" футболчилари ҳакамларга миннатдорчилик билдиради!

"Машъал" Олий лиганинг 3-турини Бекободда "Металлург"га қарши ўтказди.
1:0 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланган баҳсдан сўнг "Машъал" футболчилари баҳснинг ҳакамларига миннатдорчилик билдиришни жоиз деб топди.

Айни кунгача Олий лиганинг учта тури якунланди ва бу ўйинларни барчасида ҳакамлар ўйинни адолатли бошқарди. "Машъал" дарвозасига белгиланган барча жарима зарбалари ва футболчиларимизга кўрсатилган огоҳлантиришларга жамоа футболчиларини ҳеч қандай эътирози йўқ. Юқори даражада ҳакамлик клублар ўйинига чирой бағишлайди.  Шу жумладан Владислав Цейтлин, Равшан Эрматов, Бахтиёр Номозов "Машъал" иштирокидаги ортда қолган турларни аъло даражада бошқариб борди. Бу ҳакамларининг футболчиларимизга кўрсатган барча огоҳлантишлари аниқ вазиятлар учун кўрсатилди. Дарвозамиз томон белгиланган жарима зарбалари ва голни ҳаққоний баҳолаймиз.



Шу боис "Машъал" клуби футболчилари ушбу ҳакамларга миннатдорчилик билдиради ва шу орқали ҳакамлар қўмитасига ҳам ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда, ҳакамларимизнинг халқаро майдонда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб энг адолатли ҳакамлар бўлишини тилаймиз. Адолат бор жойда ҳамиша ривожланиш бўлади. Ўйлаймизни бундан кейин ҳам ҳакамларимиз мана шундай адолатли баҳсларни давом эттиради. 



Бу ҳақида футболчиларимиз ҳам ўз фикрларини билдириб ўтади.

Ботир Носиров (жамоа дарвозабони): "Бу йил ҳакамлик жуда ҳам аъло даражада бўлмоқда. Ҳеч қандай эътироз билдириб бўлмайди. Бизнинг фойдамизга эмас, айнан биз томонга белгиланган барча жарима зарбалари ва бошқа ҳолатларни футболчиларимиз адолатли деб баҳолайди. Футболчиларимиз номидан ҳакамларни мана шундай адолатли ўйинига миннатдорчилик билдирамиз".

Владислав Иванов (легионер, ҳужумчи): "Очиғи Ўзбекистонда ҳакамлик борасида ҳеч қандай ён босиш ёки меҳмон, мезбон деган тушунчани кўрмадим. Ҳакамлик жуда ҳам юқори даражада бўлиб ўтмоқда. Албатта бу ўйиннинг чиройига янада муносиб бўлади".

Жаҳонгир Жиямуродов (жамоа етакчиси): "Яқин йилларда бундай юқори даражадаги ҳакамликни ҳали кўрмаган эдим. "Металлург" билан мағлубиятдан сўнг буни айтиш керак. Ғалабадан сўнг айтилган бу фикр ғалати бўлиши табиийдир. Шу боис биз мағлуб бўлишимизга қарамай юқори даражада ҳакамликни кўрсатиб берган Бахтиёр Номозовга миннатдорчилик билдирамиз. Ўз хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика