“Машъал” 8та ўйиндан кейин ниҳоят ғалаба қозонди
07 сен 2018 16:33
Новости
“Машъал” 8та ўйиндан кейин ниҳоят ғалаба қозонди
Эътиборлиси “газчилар”нинг ғалабасиз серияси 8та ўйиндан сўнг барҳам топди. Боиси Александр Хомяков бошқарувидаги жамоа сўнгги бор, чемпионатнинг 13-турида ўз уйида “Хоразм”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шундан сўнг муборакликларни сира таниб бўлмади дейиш мумкин. Негаки, “Машъал” ортда қолган 8та ўйиннинг 4тасида дуранг қайд этиб (“Истиқлол” – “Машъал” 1:1, “Машъал” – “Динамо” 0:0, “Машъал” – “Андижон” 2:2, “Машъал” – “Норин” 0:0), қолган 4та учрашувда рақибларига имкониятни бой бериб (“Норин” – “Машъал” 2:1, “Андижон” – “Машъал” 2:1, “Динамо” – “Машъал” 2:0, “Машъал” – “Истиқлол” 1:2), қимматли очколарни қўлдан чиқариб келаётганди.
4 сентябрь, сешанба куни “Машъал” жамоаси ниҳоят ушбу ёқимсиз сериясига нуқта қўйди. Аҳамиятлиси 8та тур ўтиб, “газчилар” яна “Хоразм”ни мағлуб этди. Фақат бу сафар ўйин Урганчда кечди. Эътиборлиси муборакликлар учрашувнинг 90+5-дақиқасида рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритиб, ғалабани илиб кетди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии