RU

Последние новости

17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  5 17:39Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  0 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  6 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  0 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  2 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  2 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  5 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  5 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  3

"Машъал-2" Қашқадарё ҳокими кубогининг ярим финалида ўйнайди Новости

"Машъал-2" Қашқадарё ҳокими кубогининг ярим финалида ўйнайди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек Қашқадарёда вилоят ҳокими кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Унда "Машъал"нинг биринчи лигадаги "Машъал-2" жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Дилшод Андаев бошчилигидаги жамоамиз кеча гуруҳ босқичидаги сўнгги 4-тур баҳсини ўтказди. 1 февраль куни эса 3 тур баҳсини ўтказган эди. 3 тур ўйинида "Нуристон"га қарши майдонга тушган футболчиларимиз 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Голларга Темур Юмангулов ва Миржалол Қосимов муаллифлик қилди.

Қашқадарё ҳокими кубоги, 3-тур.
Косон. 01.02.2015

"Машъал-2" - "Нуристон" 2:1
Голлар:
Темур Юмангулов, Миржалол Қосимов.

Гуруҳдаги сўнгги тур баҳслари кеча бўлиб ўтди. "Машъал-2" унда "Пўлати"га қарши ўйин ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Гуруҳдан чиқишни уддалаб бўлган жамоамиз бу ўйинда бир қатор кўрикдаги футболчилар хизматидан фойдаланди.

Қашқадарё ҳокими кубоги, 4-тур.
Қарши. 03.02.2015

"Машъал-2" - "Пўлати"  2:2
Голлар:
Миржалол Қосимов, Сардор Сулаймонов.

Ушбу натижалардан қайд этган биринчи лигамиз жамоаси гуруҳда 3 та ғалаба ("Шўртан-2"  4:0, "Аланга" 2:0 , "Нуристон" 2:1 ), битта дуранг ("Пўлати" 2:2 ) қайд этиб , 10 очко билан биринчи ўринда тугатди.

Энди ҳар икки гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўл олди. "А" гуруҳидан "Шўртан" (ёшлар) ва "Насаф" (ёшлар) жамоалари чиқишни уддалаган бўлса, "B" гуруҳидан "Машъал-2" ва "Нуристон" ярим финалга чиқди.  Ярим финал баҳсларининг биринчиси  мос равишда "А" гуруҳи ғолиби "Шўртан" (ёшлар) ва "B" гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиби "Нуристон" жамоалари ўртасида бўлса, иккинчи ўйин "B" гуруҳ ғолиби "Машъал-2" ва  "А" гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиби "Насаф" (ёшлар) ўртасида бўлиб ўтади. Ҳар икки ярим финал баҳси эртага "Насаф" академиясининг сунъий майдонида 10:00 ва 12:00 да бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика