RU

Последние новости

20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  2 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  32 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  3 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  2 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  7 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  16 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  14 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  17 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0

«Машъал»: 13 йиллик анъана давом этади Новости

«Машъал»: 13 йиллик анъана давом этади

Олий Лига 20 турида «Машъал» жамоаси ўз майдонида ўн уч йиллик анъанани давом эттирган ҳолда «Навбаҳор» жамоаси устидан 2-1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашув тенг курашлар остида кечди. Ўйинда ҳар иккала жамоа футболчилари ўзларини аяб ўтиришмади. Ўйиннинг 23 дақиқасида Никита Павленко чап қанотдан тўпни шериклари томон оширди. Тўп меҳмонлар ярим ҳимоячиси Аъзамжон Алиевнинг қўлига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва ҳакам иккиланмасдан пенальти белгилади.11 метрлик жарима тўпини Шаҳзод Шайманов аниқ амалга оширди 1-0.

Наманганлик футболчилар орадан беш дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштиришди. Ушбу вазиятда Азизбек Турғунбоев бурчак тўпини амалга оширди ва Неманя Ёванович боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди 1-1. Биринчи бўлимнинг қолган вақти давомида ҳар икки жамоада ҳам ҳисобни ўзгартириш имкониятлари юзага келган бўлсада, 1:1 ҳисоби танаффусга қадар ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлимни «Газчилар» янада ҳужумкорлик билан бошлади. Учрашувнинг 59- дақисида Мубораклик муҳлислар ёқимтойи ва жамоа юрагига айланиб бораётган Зафар Тўраев ўзининг алдамчи ҳаракати ва маҳорати евазига икки ҳимоячи ва дарвозабон Асилбек Амановни ҳам алдаб бўш қолган дарвозага йўллаб ҳисобни 2-1 етказди. Голдан руҳланган «Машъал»чилар яна ҳужумкорликни кучайтирди. Сўнги дақиқаларда бир неча бор қулай вазиятлардан унумли фойдаланганларида ҳисоб янада йирик кўриниш олиши мумкин эди. Шундай бўлсада Мубораклик футболчилар ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда ўз майдонида 2-1 ҳисобида қалабага эришди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика