Марсело "Ювентус"га ўтмайдиган бўлди
30 мар 2019 16:54
Новости
Марсело "Ювентус"га ўтмайдиган бўлди
Зинедин Зиданнинг "Реал"га қайтиши ҳимоячи Марселога таъсир кўрсатди.
Маълумотларга кўра, бразилиялик келажак учун режаларини ўзгартирди ва энди Мадрид клубида қолмоқчи.
Марселонинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача белгиланган. Футболчи жорий мавсум давомида клубдан кетмоқчи эканлигини бир неча маротаба айтган эди.
Марсело Сантьяго Солари даврида асосий таркибдаги жойини йўқотиб қўйганди. Бироқ Зидан қайтганидан сўнг бразилиялик "Ювентус"га ўтиш фикридан воз кечди.
Франциялик мутахассис жамоага қайтганидан сўнг Марсело билан суҳбат ўтказди ва футболчига ишонаётганини айтди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии